Таъмирга муҳтож йўл 60 йиллик уй ва навоийликлар норозилиги
Салом қадрли мухлислар, Элтуз порталига келган cўнгги 5 та мактубни ўқиймиз, улар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Навоий ва Бухоро вилоятларидан келган.
Хатлар оқими давом этмоқда, муаммолар ечимини таъминлаш, шунингдек каналимизнинг алоҳида саҳифасига кириб приватга ўтказилган видеоларни кўриш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босиш ва суперраҳмат тугмачасини босиб канални қўллаб қувватлаш тавсия қилинади ва биз хатларни ўқишда давом этамиз.
Дастлабки мактуб Қарши шаҳридан. Прокуратурага чақиртирилган фуқаролар кўчада кутиб сарсон бўлишганидан шикоят қилишмоқда.
“2024 йил 27 апрел, шанба куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри прокуратураси масъуллари 15-20 кишини прокуратурага чақиртиришди. Лекин уларни қабул қилмай, прокуратура биноси ёнида сарсон қилишди. Тушликдан кейин соат 14:30 бўлишига қарамай, фуқаролар кўчада иссиқда тик оёқда кутдик. Кутиб чарчаганларнинг айримлари охир-оқибат уйига қайтиб кетишга мажбур бўлди. Бу ҳолатни қандай изоҳлаш мумкин?” дея ёзади қаршилик мухлис.
Расво кўчалар туркумидан навбатдаги мактуб эса Навоий вилоятидан. Навбахор туманидан ўтадиган йўл бир неча йилдан буён таъмирга муҳтож.
“Навоий вилояти Навбаҳор туманидан мурожаат қиляпмиз. Ҳудудимиздаги йўл бир неча йилдан буён таъмирлаб берилмайди. Аҳоли анча вақтдан буён сарсон. Аҳоли йўл таъмирланишини талаб қилса, ИИБ ходими фуқароларни қонунбузарлик ва жаримадан огоҳлантирди. Ҳокимлик йўлни таъмирлаб беришини сўраймиз” дея шикоят қилишмоқда навбахорликлар.
Шофирконда эса уй ширкати яшовчилардан пул талаб қилиб судга берди. Квартира эгалари эса, уйнинг аҳволи ачинарли эканидан шикоят қилмоқда…
«Ассалому алайкум Элтуз. Биз сизга Шофиркон туман Калмакон МФЙ 14-уй фуқаролар номидан ёзяпмиз, умидимиз сиздан.
«Фарҳод Фаррух Омад: МЧЖ ширкати 14-уй учун ҳар ой коммунал тўловлар олади, лекин ҳеч қандай хизмат кўрсатмайди, муаммоларимизни ҳал қилиб бер, кейин пул тўлов қиламиз десак, ёппасига судга берди, домда канализация йўқ, кўчада хожатхона бор унга ҳатто 1 та эшик қўймайди.
1960-йилларда қурилган уйда «димахотлари» ишламайди, қурилгандан буён бирон марта фасад қилинмаган, атрофи қумзор тиканзор бўлиб ётибди, машина қўйиш учун жойлар йўқ, тез ёрдам керак бўлиб қолса йўлга битта машина кирса ўтиб бўлмайди.
Бу ширкатни текширадиган биронта идора ва масъуллар борми? Сиздан илтимос бизга ёрдам беринг, талабга жавоб бермайдиган дом ширкатига тўловлар тўлаяпмиз, ҳар йили ваъда бериб ҳеч нарса қилишмайди.» дея ёзмоқда шофирконликлар.
Навоийда эса халқ кўтарилди, ИИБ ҳодимлари уларни қўрқитмоқда
«Ассалом алейкум Туз оға. Халқ анча вақтдан буён сарсон.
Ҳокимият билан ИИБ эса фуқароларни қўрқитиб, жарима қилиб, давлатга қарши чиқишда айбламоқда. Битта йўлни неча йиллардан буён таъмирлаб беролмайдилар. Ҳолат Навоий вилояти Навбаҳор туманида юз бермоқда.»
Деҳқонободда эса тадбиркорнинг ери бузи ташланди. Сўнгги мактуб Қашқадарёдан.
«Салом, мен тадбиркорман. 2024-йилнинг феврал ойига қадар қонуний тарзда тадбиркорлик билам шуғулланиб келдим.
Лекин, Деҳқонобод туман ҳокимлиги томонидан огоҳлантиришларсиз тадбиркорлик субъектимни солиқ тўламагансан, ерни ноқонуний эгаллагансан деган важлар билан бузиб ташлашди.
Илтимос жаноб Президент бизга ёрдам беринг» дея ёзмоқда деҳқонободлик Элтуз обуначиси.
Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг. Соғ бўлинг.