Асосий мавзулар
14 июл 2024

Ёқиб юборилган буғдой, бузилган бозор ва мактаб директорлари учун ўлпон – ЭП166

Элтуз Порталига навбатдаги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Тошкент, Хоразм, Сурхондарё ва Наманган вилоятларидан келган. Дастлабки мурожаат  Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидан. Зарбдор МФЙ Зарбдор кўчасида жойлашган фермерга тегишли буғдой даласи ёқиб юборилган.   Мурожаатга илова қилинган суратларда ёнғин оқибатида буғдой даласидан ташқари, атроф муҳитга, дарахтларга ҳам зарар етганини кўриш мумкин. Ёнғин ким ва нима сабабдан келиб чиққани ҳозирча Элтузга номаълум.

Кейинги мурожаат Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманидан. Мактаб  директорлари болаларнинг ёзги дам олиш лагери учун улардан туман ҳокимлиги 2,8 миллион сўмдан тўлов талаб қилаётганини Элтузга билдирмоқда.

“Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги мактаб директорлари номидан мурожаат йўллаяпмиз. Туман ҳокимлиги мактаб директорларидан болалар лагери учун 2,8 миллион сўмдан маблағ талаб қилмоқда.  Ўзи 3,5 миллион сўм маош олсак, бировнинг болалари учун лагер пулини тўлаймизми?

Бундан ташқари, ҳокимлик талабига кўра, мактаб директорлари қўл остидаги ходимларини хонадон солиғини тўлатишга мажбурлаши керак. Мактаб раҳбарларига ваколатидан ташқари талаблар қўйилиши ҳолати тўхталишини сўраймиз” дея арз қилмоқда Янгиариқлик мактаб директорлари.

Кейинги мурожаат Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридан. Ободонлаштириш ташкилоти ишчи ходимлари ўз рахбарларидан норозиликларини билдиришган.

+++

“Термиз шаҳри ободонлаштириш ташкилоти ишчи-ходимлари номидан мурожаат қиляпмиз. Ташкилотимиз раҳбари фаолиятидан норозимиз. Уч-тўрт йил олдин ҳам ташкилотимизга раҳбар бўлган бу шахс бюджет пулини талон-торож қилгани сабабли қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. 2024 йил бошларида қамоқдан озод бўлгач, аввал ободонлаштириш ташкилотимизга инженер бўлиб ишга жойлашди. Ҳозир эса у тағин раҳбар. У ишчиларга маҳбусдай муомала қилиб бошлади. Эрталаб соат 6 да белгиланган йиғилишга кечикмайлик деб таксида келамиз.  Маошимиз 2 миллион сўмга ҳам бормайди, уни ҳар куни таксига сарфласак, оилага қандай етказамиз?

Йиғилишга кечикиб борганларни ишдан ҳайдайман деб дўқ-пўписа қилади. Олдинги раҳбарлиги вақтида бюджет пулини толон-торож қилгани ҳақида кўрсатма берган ишчиларга тазйиқ ўтказиб қийнаяпти. Аввал қамалган одам раҳбарлик лавозимида ишлаши мумкинми?

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ташкилотимизга муносиб  раҳбар тайинласа яхши бўларди” дея ёзмоқда ташкилот ишчилари.

Кейинги шикоят Сувсизликдан экинлари қуриб қолаётган, Сурхондарёнинг Қизириқ тумани фуқароларидан келган.

“Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Зарбдор МФЙ Бўйрачи қишлоғидан мурожаат қиляпмиз. Томорқамизни суғориш сув  берилмаяпти. Сувсизликдан экинларимиз қуриб қоляпти. Сув бўйича маҳаллий мутасаддиларга мурожаат қилдик, аммо тинглашмаяпти. Илтимос, бизга амалий ёрдам беришсин” дея ёзмоқда бўйрачи қишлоғи турғунлари.

Ва ниҳоят сўнгги шикоят айвон ва реклама баннерлари бузиб ташланаётган Наманганлик тадбиркорлардан.

“Наманган вилоятидан мурожаат қиляпмиз. Тошкент–Водий йўналишида, Қамчиқ довонидан тушиб, Наманган постидан ўтганда бошланадиган патир бозорида тадбиркорлик қиламиз. Наманган вилояти Поп тумани кадастр бўлими ходимлари келиб, асоссиз равишда тирикчилик қилиб келаётган тадбиркорларнинг айвон (навес) ва реклама баннерларини бузиб ташлаяпти. Шу мақсадда кран ва махсус машиналар олиб келишди. Бузиш учун ҳужжат ва асос сўрасак, бу оғзаки топшириқ деб ишларида давом этишяпти. Бу ерда юзлаб одам  тирикчилик қилади, оила боқади. Ҳурматли Президентимиз тадбиркорларга катта имконият яратиб беряпти. Бизнинг масала ҳам ижобий ҳал этилса яхши бўларди” дея ёзғирмоқда наманганлик тадбиркорлар.

Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг.  Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
28 январ 2019
24 январь куни Нукусда Жумамуратовлар оиласида туғилган уч эгизак қизга президент исмлари берилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетаси хабар ...
18 апрел 2020
«Элтуз» таҳририятга жорий йилнинг 14 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов номига юборилган жамоавий мурожаат нусхаси келиб тушди. 109 ...
9 июн 2022
Бугун «Элтуз портали»да муҳокама қилмоқчи бўлганимиз шикоятлар мавзуи шу кунларда Ўзбекистонда рўй бераётган мактаб директорлари аттестацияси натижаларига бағишланади. Аксарият ...
3 июн 2016
30 май куни ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг уйига унинг руҳсатисиз, девор ошиб тушган шахсларнинг босими адибнинг кексайган 75 ёшида айни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...