Асосий мавзулар
8 август 2024

Сув муаммоси, мажбурий обуна  ва қуриган чинор… – ЭП172

Элтуз Порталига келган навбатдаги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Тошкент, Сурхондарё, Хоразм ва Наманган вилоятларидан. Дастлабки мурожаат Тошкент вилоятидан келган. Пойтахт туманининг Чувалачи маҳалласига ҳанузгача ичимлик суви тармоғи етиб бормаган.

“Тошкент тумани Чувалачи МФЙ Маҳорат кўчасидан ёзяпмиз. Ўтган йили маҳалламизда ичимлик сув таъминоти бўйича муаммо борлиги ҳақида ҳурматли Президентимизга мурожаат йўллаган эдик. “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ томонидан 2023 йил 23 май куни берилган жавоб хатида маҳалламизда ичимлик сув тармоғини ўтказиш ишлари амалга оширилаётгани маълум қилинган эди. Бошқа бир хатда ҳудудда “Обод қишлоқ” дастури асосида қурилиш ишлари олиб борилаётгани, қурилиш 2023 йил якунида тугаши ва шундан кейин ҳудуд сув билан та’минланиши айтилган… Лекин ҳануз муаммо ҳал этилгани йўқ” дея ёзмоқда Чувалачи турғунлари.

Кейинги шикоят Сурхондарё вилоятидан. Термиз шаҳрининг Шодлик маҳалласида дарахтлар қуримоқда.

“Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Шодлик маҳалласидан мурожаат йўллаяпмиз.  Амир Темур кўчасининг бошланишида, 6-9-уйлар олдидаги чинор, арча ва мевали дарахтлар қурияпти. Иккита мевали дарахт бутунлай қуригач, кечаси кесиб кетишди. Бу дарахтлар йўл четидаги қор, ёмғир сувлари учун қўйилган бетон ариқ атрофида экилган, қор, ёмғир сувлари ана шу ариқчага оқар эди. Шунинг эвазига дарахтлар ўсиб катта бўлди. Дарахтларнинг қуриши сабаби шуки, 2023 йил ёз чилласида ҳокимият ва маҳалла ходимлари ҳашар ишлари олиб борди. Ўшанда йўл ёқасидаги бетон ариқчалар тупроқ билан ёпилиб, дарахтларга сув келмай қолди. Ўшанда шу ерда яшовчи аҳоли ариқ кўмилишига қаршилик билдирдик, лекин ҳокимият вакиллари эътиборга олмади. Ариқлар очилиши ва дарахтларни сақлаб қолиш учун керакли чоралар кўрилишини сўраймиз” дея ёзмоқда термизликлар.

Навбатдаги мурожаат Наманган вилоятидан. Даврий нашрларга мажбурий обуна бўйича идораларга топшириқлар берилмоқда.

“Наманган вилояти Чуст туманидан мурожаат йўллаяпмиз. Ҳокимлик буйруғи билан фуқаролар маҳаллий ва республика даврий нашрларига мажбурий обуна қилинмоқда. Бу бўйича идораларга режа ҳам белгиланган. Нашрларга мажбурий обуна ташкил этиш қонунчиликка тўғри келадими?” дея ёзмоқда наманганликлар.

Хоразмликларни эса бошқа савол ўйлантимоқда. Мактабларда “Прокурорга савол” деб ёзилган қутилар ўрнатилар экан.

“Хоразм вилоятидан мурожаат қиляпмиз. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи мактаб директорларига “Прокурорга савол” деб ёзилган қутилар  ўрнатиш бўйича топшириқ берибди. Ҳар бир мактабда бўлиши керак экан. Шу тўғримикан? 21-аср технология ва ахборот-коммуникатсия ривожланган даврда ким, қаерга ва қандай қилиб мурожаат қилишни билади-ку…” дея ёзади хоразмлик обуначи. Лекин Элтузнинг узоқ йиллик тажрибаси, технология ва ахборот коммуникациялари қанчалик ривожланмасин, Ўзбекистонда халқнинг доди ҳукумат тепасидагиларга ханузгача етиб бориши қийин кечаётганини кўрсатмоқда. Шунинг учун «прокурорга савол» каби ёзув ёзиғлиқ қутилар, бочкалар, қоплар ва уларни ташийдиган эшак аравалар ҳар битта мактаб, ҳар битта идора ва ҳар битта қишлоқда бўлиши керак деб ҳисоблаймиз.   

Ва ниҳоят сўнгги мурожаат пойтахт вилоятининг Қуйичирчиқ туманидан. Тағин расво йўллар ҳақидаги доимий йўловчилар ҳасрати.

Ёмғир ёғса йўлдаги чуқурлрда  ўрдаклар бемалол сузади, кўлмакларда балиқ боқса  бўлади. Бу аянчли манзара Тошкент шаҳридан унча узоқ бўлмаган Қуйи Чирчиқ тумани Гул қишлоқнинг манзараси.

Йўл қурилганига 50 йилдан ошган. Аммо тўлиқ таьмирлаш ишлари шу вақтга қадар амалга оширилмаган. Қишлоқ аҳолиси ҳар икки йилда бир амаллаб ички  йўлларни эпақага келтиришга ҳаракат қилади. Аммо эскини тузатгунча ақлинг кетади. Ташқи йўллар эса давлатнинг рандаланган бюджетидан номигагина таьмирланиб, ҳисобот учун расм тушириб кетилади. Ёмғир ёққанидан кейин эса йўллар яна ўйдим-чуқур бўлиб қолади.

Йўлимизни таьмирлаб беринг деб бормаган еримиз қолмади. Охири сизларга чиқишга мажбур бўлдик. Туман ҳокими ҳар икки йилда ўзгаради. Бошида бир қоп ваьда беради, бажаргунча ишдан кетади. Вилоят ҳокимига ҳам бир гуруҳ зиёлилар чиқдик. Аммо ҳалича ижобий ечим бўлмади. Йўл қурилиш катталари эса кейинги йил дастурга киритилган, дейишдан бошқасига ярамаяпти. Кейинги йили қачон келишини ҳеч ким билмайди? Бу ерда бизни ҳеч ким эшитмаяпти, сўнг сизларга ёзишга мажбур бўлдик. “Елтуз” да чиққан хабарни зора  тепадагилан кўриб, пойтахтдан унча узоқ бўлмаган қишлоқ йўлларига ҳам эьтибор қаратишса.

 Янги Ўзбекистоннинг эски йўллари  обод бўлишини интизор кутаётган турғунларнинг сабри тугаган. Ҳатто давлат раҳбарининг бу йўллардан ўтишини ва шу баҳонада йўллари ҳам обод бўлиб қолишидан ҳам уларнинг умиди бор. Чиқмаган жондан умид, дея улар Элтуз портали орқали  мутасаддиларга мурожаат қилишда давом этишаяпти.

Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Эслатиб ўтамиз, айни сонияларда каналимиз обуначилари сони 664 минг нафарга етди.  Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг.  Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
22 март 2018
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Томорқа вазирлигига айлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 март куни Самарқанд вилояти ...
16 июн 2017
Мардикорлар касаба уюшмасини ташкил қилишга уринган фаол Нураддин Жуманиёзовнинг 2016 йилнинг 31 декабр куни 68 ёшида қамоқхонада вафот қилгани ...
4 август 2024
Cалом қадрли муҳлислар, кундалик кўрсатувларимизни Элтуз Порталига келган хатларни ўқиш билан давом эттирамиз. Навбатдаги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан келган. Дастлабки мурожаат Фарғона вилоятидан. Мактубдан аён бўлишича, вилоятдаги айрим тиббий масканларда рентген аппаратлари кассеталари яроқсиз ҳолга келиб қолган. “Фарғона ...
9 август 2022
Салом қадрли муҳлислар. Эътиборингизга Элтуз 600 секундни тақдим этади.+++Президент Администрацияси раҳбари Cардор Умурзақов Чилонзор ҳокими Мавлонов ва  туман прокурори ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...