Асосий мавзулар
20 август 2024

Олмазордаги дарахткесар ва уйгача кириб келган мол бозори – ЭП175

Элтуз Порталига келган навбатдаги бешта ҳатни ўқиш билан давом эттирамиз. Мурожаатлар Ўзбекистоннинг Тошкент Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидан келган.  Дастлабки мактуб Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидан. У ерда дарахтлар кесилиб бутун бошли боғ йўқ қилинган.

«Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Калонов мавзеси, “Чаманбоғ” МФЙдаги ушбу боғ йўқ қилиниб, дарахтлар кесиб ташланди. Ўрнида эса қурилиш ишлари қилинмоқда.

Бу жой ташландиқ бўлиб, “Яшил макон” дастури доирасида маҳалла ҳашари орқали Миллий гвардия вакиллари иштирокида кўкаламзорлаштирилган эди.

Дарахт кесишга қарши мораторий ишламаяптику!» дея ёзмоқда Олмазор турғуни.

Кейинги шикоят тағин ойликларини вақтида ололмаётган Ўзбекистон темир йўллари ишчиларидан.

«Ассалому алайкум ЭЛТУЗ тоға, мен Ўзбекистон темир йўллари ишчи ходимлари номидан яна қайта мурожаат қиляпман.

Мен ёритадиган мавзу гарчи биринчи марта бўлмасада, дардимни сизга айтишдан бошқа йўл топа олмадим.

Ойлик маош бериш тартибига Темир йўл тизимидагилар қўпол қилиб айтганда «қўйиб қўйишган».

На аванс бор, на кечиктирилган ойлик тўлови учун пеня тўлаш бор.

Ойлик маошлар эса эски ой якунлангач янги ойнинг 25 санасига тўланмоқда. Биз давлатдан кредит олиб кечиктирилган муддат учун пеня тўлайверамиз, лекин Ўзбекистон Темир йўллари ойликни кечиктиргани учун бир сўм ҳам тўламайди.

Дардимизни кимга айтайлик?» дея ёзмоқда темир йўл ишчилари.

Навбатдаги мурожаат Сурҳондарё вилоятидан. “Ўзтелеком”нинг Термиз шаҳри филиали ишчилари ободонлаштириш идораси томонидан лотоклар ёпиб ташлангани боис, алоқа симлари ўтган қудуқларга сув тўлиб қолганидан шикоят қилишмоқда.

 “Ўзтелеком”нинг Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри филиали ишчилари номидан мурожаат қиляпмиз. Амир Темур кўчасидаги ер остидан ўтган алоқа симлари қудуқлари ёғингарчиликда сувга тўлиб қоляпти. Бу эса бизнинг ишимизни қийинлаштиряпти. Маълум бўлишича, Термиз шаҳар ободонлаштириш ташкилоти 2023 йили Амир Темур кўчаси бошланиш қисмидаги қор-ёмғир суви кетиши учун қўйилган бетон лотокларини ёпиб ташлаган экан. Шу сабаб қор-ёмғир суви тўғри алоқа қудуқларига тушяпти. Ободонлаштириш ташкилотига бир неча марта мурожат қилдик, лекин эътиборга олишмади. Вилоят ва шаҳар ҳокимлигидан йўл ёқасидаги лотокни очиб беришларини сўраймиз. Алоқа симлари қудуғи ҳовузга айланмасин” дея талаб қилишмоқда Ўзтелеком филиали ишчилари.

Кейинги мурожаат ҳам Сурхондарёдан. Тадбиркор очган кўмир кони ўрмондаги арчазорларга жиддий зиён етказмоқда.

“Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Хўжаидод маҳалласи Назарий қишлоғидан мурожаат қиляпмиз. Хўжаидод маҳалласи ўрмон хўжалигига тегишли Ҳақиқ деган жойда тошкентлик тадбиркор кўмир кони очиши натижасида арчазорлар ер билан яксон қилинди. Ҳолатни экология идораси қандай изоҳлар экан? Умуман, бу тадбиркор қонун доирасида иш олиб боряптими?” дея риторик савол қўяди бойсунлик Элтуз обуначиси.

Ва ниҳоят сўнгги мактуб Фарғона вилоятининг Бувайда туманидан. Ҳар якшанба куни Қўрғонча маҳалласидаги хонадонлар атрофи чорва моллари ортилган машиналарга тўлиб кетмоқда.

“Фарғона вилояти Бувайда тумани Қўрғонча МФЙда 2019 йилда қурилган намунали кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли номидан мурожаат қилмоқдамиз. Ҳудудимизда чорва бозори жойлашган бўлиб, ҳар якшанба куни тунги соат 1 дан бозор бошланади. Хонадонларимиз эшиги тагигача чорва ортилган машиналар тўлиб кетади, уйимиздан ҳам чиқа олмай қоламиз. Вақти келса ҳатто тез ёрдам машинаси ҳам ўта олмайди. Мана, беш йилдирки, шу ҳолат. Бу бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилдик, лекин  натижа бўлмади. Аҳоли, хусусан, болалар соғлиғига салбий таъсир кўрсатиб, юқумли касалликлар кўпайишидан хавотирдамиз. Фарзандларимиз ўйнайдиган жойларга ҳам чорва ҳайвонлари боғланади, иссиқ кунда бадбўй ҳид ва пашша тарқалади. Ҳурматли Президентимиз аҳоли саломатлигига катта эътибор қаратаётган бир вақтда бу ҳолатни нима деб изоҳлаш мумкин?

Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Эслатиб ўтамиз, айни сонияларда каналимиз обуначилари сони 669,900 нафарга етди.  Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг.  Соғ бўлинг.

Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Эслатиб ўтамиз, айни сонияларда каналимиз обуначилари сони 670 мингдан ошди.  Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг.  Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
1 июл 2019
Шу кунларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг республика даражасидаги раҳбарлардан тортиб маҳаллий амалдорларгача шалтағини чиқариб сўккани можароси ОАВлару ижтимоий ...
7 декабр 2017
АҚШ Давлат департаменти; АҚШ Адлия департаменти; Бирлашган қиролликнинг Ҳамдўстлик ишлари ва ташқи ишлар вазирлиги. Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари уюшмаси, ...
1 октябр 2018
Сўнгги кунларда Ўзбекистоннинг молиявий ҳаётида иккита диққатга сазовор воқеа содир бўлди. Биринчиси Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 14 фоиздан ...
1 ноябр 2020
Қишлоқ хўжалиги мутахассиси ва Навоий вилоятининг Конимех тумани собиқ ҳокими 70 яшар Исмоил Оспанов «Элтуз» орқали ўз туркум чиқишларини ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...