Ўзбек ҳукумати қарорлари амалда
Клептократия ҳукмрон Ўзбекистонда бугунги кунда қоғозбозлик амалдорларининг оддий иш йўсинига айланган. Оддий одамлар у ёқда турсин, Eltuz.com яқинда эълон қилган материалдаги каби, узоқ йиллар мудофаа кучларида ишлаган собиқ подполковникнинг хожатхона қуришга руҳсат олиши узоқ йилларга чўзилиши мумкин.
Бунинг учун унга лойиҳалаштириш институти, ҳокимлик, прокуратура, вазирлар маҳкамаси, президент девони мухрлари урилган қарорлар лозим. Баъзан эса бу ҳужжатларни йиғишга одамларнинг умри ҳам етмайди. Чунки, ҳар йили эски қарорларни ўзгартириш ҳақида қарорлар чиқади.
Масалан, яқинда Ўзбекистон президенти қарорига биноан меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги таркиби ўзгартирилди. Энди бу вазирлик Меҳнат вазирлиги деб аталади. Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш билан боғлиқ вазифалар Соғликни сақлаш вазирлиги ихтиёрига ўтказилган. Муҳтож оилаларга моддий ёрдам бериш, ижтимоий нафақалар тўланишини бундан кейин Молия вазирлиги шуғулланади.
Бу дегани, вазирликка йиллар давомида арз қилиб келган муҳтож оилаларнинг 22 февралдан бошлаб тағин боши берк кўчага киритилганини англатади.
Рассом Элсевар
Eltuz.com