«Оламшумул ўғирлик»
Eltuz.com бугун Ўзбекистонда банкнинг ўмарилиши мавзусига бағишланган рассом Элсеварнинг янги карикатурасини тақдим этади.
Озодлик мухбирига кўра, бутун бошли банкга ўғрилар ҳужум қилган, ойналари синдирилган, сейфлари бузилган.
Ўғриларнинг ўлжаси, қора бозор курси билан 2600 доллар миқдоридаги пул, 16 миллион 131 минг сўм, 45 қопга жо бўлган.
Салкам ўзларини “миллионер” санаган, ўғрибошиси милиция бўлган «тўда» қопларини фургонга ортиб кўздан ғойиб бўлишга ҳаракат қилишган ва қўлга тушишган.
Бу ҳодиса жамоатчилик эътиборини ўзбек пули қанчалик инфляцияга юз тутгани ва сўмнинг қадри тушиб кетганига қаратди.
«Бу кулгили. Менинг чўнтагимда ҳам бор шунча пул. Шунча ҳароб аҳволда экан-да банклар. Иккинчидан, қанақа банк бу. Ойнасини синдириб пул олиб чиқиб кетилса, – дейди хоразмлик тадбиркор.
Рассом Элсевар
Eltuz.com