Cатира
26 май 2016

ШҲТ саммити. «Ё уй, ёки телевизордан воз кечасан!»

Тошкент марказидаги Космонавтлар хиёбонида яшовчи SH Kuryazova кабель ва йўлдош антенналар симлари узиб ташланганидан ёзғирди.

У Фейсбукда ўз ҳасратини шундай ифодалади: «Бу космонавтлар проспектида яшовчиларнинг касофатими ё бахтсизлиги!? Кабелщик ва спутник антенналари усталарининг иши кўпайганини айтмоқчиман, ишдан келиб, телекни ёқмоқчи бўлдим, сигнал йўқ. Яқиндагина сел ёмғирларидан сўнг уста чақиртиргандим, энди эса, мана сенга – ШҲТ ўртага чиқди! Антеннаю ликобчалар халақит бераркан, маразмга гап йўқ, огоҳлантириб ўтирмай антенналарни кесиб ташлашди, симларни ҳам олиб улоқтиришди (((.

Бу аёл унда икки танлов қолганини айтади: ё квартирани алмаштириш ёки телевизор кўрмаслик.
“Яхшиям Интернет ишлаяпти! Тағин харажат кўпайди,» – илова қилади у.

ШҲТ саммити арафасида симли ва Йўлдош ТВдан бебаҳра қолган ижтимоий тармоқнинг бошқа фойдаланувчилари ҳам ўз эътирозларини билдира бошлашди.

Potrebitel.Uz гуруҳидаги Olga Granova у яшаган Чилонзор даҳасида усталар кабель симларини икки соатда узиб кетганини маълум қилган.

“Икки соат ичида индамасдан симларни узишди, бизникилар уларга ҳатто чой ҳам беришмади,” дейди Olga Granova.

Бошқа бир нет фойдаланувчиси – Irisha Grigorieva “биратўла мамлакатни ўзгартирган маъқул”, дея киноя қилади.

“Яхшиси биратўла мамлакатни ўзгартирган маъқул (ҳарҳолда мен ўзим учун шундай хулоса қилдим”.

“Ириша, мамлакат билан бирга дўстларни? қўшниларни? қуёшни? ватанни ҳамми???” деб сўрайди Равшан деган юзер ундан.

Жавобан Grigorieva бошқа мамлакатда ҳам дўстлар топиш мумкинлигини айтади:

«Ҳечқиси йўқ, бошқа мамлакатда янги дўстлар топасан. Бизнинг эса ана барча дўстларимиз кетиб бўлди. Қуёшни бўлса, қаердадир Панама ёки Малайзиядан ҳам топиш мумкин. Қўшниларми… уларсиз ҳам ёмон эмас».

Potrebitel.Uz фикр қолдирган Заҳирхан Шарапов эса “танлов ҳуқуқи агар бор бўлса, бу – бахт,” дейди.

Ҳакимов Равшан Grigorieva фикрларига, таъбир жоиз, риторик усулда жавоб қайтаради. “Бунинг ҳаммасини биз Ватан, деб атаймиз. Омадсиз кунда ҳам бирга йиғлаш ва ичиш, куладиган кунларни кутиб, ҳаммаси шунинг ичида… Агар муқаддас Жангга чақирилса. Сен Русни ташла, – Жаннатда яша дейилса. Менга Жаннат керак эмас, Ватанимни беринг дейман».

«Ренегатлар («регенератлар» демоқчи бўлса керак. Элтуз.) ва космопитларга асло менинг ҳурматим йўқ,» дея эътироз билдиради Ҳакимов Равшан:

Irisha Grigorieva Русга қайтиш ниятида эмаслигини таъкидлайди:

«Мен «Русга қайтмоқчи» эмасман. Совуқни ҳам писанд қилмайман, бироқ руҳим рус маданиятига интилади. Панама ва Малайзияни шунчаки илиқ мамлакатларга мисол келтирдим».

Фейсбук фойдаланувчиларининг қизғин баҳси, ШҲТ мулозимларининг Тошкентга келиши олдидан пойтахтнинг Нукус кўчаси Бобур кўчасидан бошлаб Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган ҳудуди, сўнгра Мустақиллик кўчасигача бўлган ҳудуддаги уйлар фасадини пенопластдан ясалган декоратив безаклар билан қоплаш ҳаракатлари ва ҳусусан уй пештоқларидан Йўлдош ТВ ликобчларини олиб ташланиши манзарасида келиб чиқди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 июн 2024
Фазлиддин Мадалиев “Фазлиддин Мадалиев” фермер хўжалиги раҳбари. У 17 гектар ерга ғалла эккан эди.Марказий Фарғона чўлларида жойлашган экин майдонларида ...
11 март 2020
Коронавирус: «Кунлар исиди. Ўлимим яқин. Алвидо, Тошкент!» Рассом Кирпи
5 январ 2023
Қадрли мухлислар. Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг 2023 йилги илк сонини тақдим этади.+++2022 йилда энг кўп тилга олинган ўзбек ватандоши ...
17 август 2024
РТ: Азиз оға-инилар, қадрдонлар, кунлар ўтиб ҳафта айланди, яна бир жумада сизлар билан кўришганимдан хурсанд, шодман. МC: Ничиксизлар Ҳўжкбрри, ...
Блоглар
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...