ШҲТ тентаклари кемаси ўзбек қумлоғида
Хитойнинг демократик ўзгаришлар ва Шарқий Туркистон Озодлик ҳаракатига қарши кураш воситаси сифатида тузилган бу шубҳали ташкилот кейинроқ Россиянинг империячилик амбициялари учун қўлланила бошлаган эди.
Тошкент саммити эса Хитойнинг Марказий Осиё республикаларидан газ сотиб олиш “иштаҳаси очилган” , “террор ҳавфи” васвасаси кучайган, ўзбек ва қозоқ диктаторлари ëшини яшаб, ошини ошаб, бир оëғи гўрда турган даврга тўғри келди.
Илгари ШҲТ тузилмаси Россия ва Хитой мувозанати билан иш кўришга тиришган эди.
Ғарб санкциялари ортидан Россия заифлашаркан, ШҲТда мувозанат оғиб минтақага Хитой ҳукмронлиги кўланка солаëтгандек кўринади.
Инсон ҳуқуқлари, Ғарб либерал демократияси қадриятлари ва НАТОга қарши бу шубҳали ва шаффоф бўлмаган ташкилотнинг Ўзбекистонга лангар ташлагани Хитой экспансиясининг машру кўринишими?
Ўзбекистон Россия ва Хитой орасида йўқ бўлишга маҳкумми? Нега уйғур қардошларимизнинг истиқлол истагини ерга кўмган ташкилот олдига поëндоз тўшалмоқда?
Рассом Кирпи “ШҲТнинг тешик кемасини Ўзбекистон қумлари кўмди” деган расмини 2016 йили чизган эди.
Рассом Кирпи
Eltuz.com