Тошкентдаги ажралиш ҳайкали қошида
23 май куни Германиянинг Тошкентдаги элчихонасидан чиқиб озроқ яëв юриб, тошкентликлар орасида “ажралиш ҳайкали” дея ном чиқарган монумент олдига бориб қолдим.
1966 йил зилзиласига атаб қурилган бу ҳайкал ҳақида латифалар кўп. Шу пайт қўлимдаги ақлли соатим пинг-пинг қилди. Лондондаги дўстимдан СМС келибди.
“Фалокат. Британия Европа Иттифоқини тарк этди” деган ëзувга кўзим тушди. Кейин билишимча, Британия халқининг 52 фоизи Европа Иттифоқидан (ЕИ) чиқишни ёқлаб овоз берибди.
ЕИдан чиқишга қарши бўлганлар референдум натижаларини «фалокат», уларнинг рақиблари эса «Британия мустақиллик куни», деб баҳолабди.
Бу гапларни ўқиб туриб кўзим ҳайкалга тушди. Монументда битта қовоғини солган эркак қўлини силтаб, “Етар ажраламан деб шаҳдам олдинга қадам ташламоқда. Аëл киши эса “Мендан ажралма” деб дод солмоқда. Ҳайкал олдида тўртбурчак тош дарз кетганича турибди.
Европа Британиядан ажралдим деб ғуссага ботар экан, Тошкентда бу воқеага тайëр ҳайкал турибди.
Мошолло!!!
Этюднигимни очиб, сув бўëқлар билан бу ҳайкалнинг расмини чиздим.
Деярли ўзгаришсиз чиздим. Фақат монумент олдидаги дарз кетган тошга БРЕКСИТ калимасини ëздим.
Рассом Кирпи
Eltuz.com