жума,
20 декабр 2024
6 июл 2016
Президент Каримов Путин олдида рақсга тушганини термизликларга айтиб берди
30 июнда Сурхандарё вилояти Термиз туманида маҳаллий деҳқон-фермерлар билан учрашуви чоғида Ўзбекистон президенти Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида Хоразм лазгиси янграганда ўз ўзидан оëқлари қимирлаб рақсга тушганини айтиб берди:
“Ҳаммаси ёнимда ўтириб… Чап томонимда, ўнг томонимда энг катта давлатларнинг раҳбарлари… Хитойнинг раҳбари бўладими… Ҳаммасининг қойил қолганини мен гувоҳиман. Ва тасодифан, ўзим кутмагандим, ўйинга чиқиб кетибман,” деди Ислом Каримов у билан учрашувга келган фермерлар қийқириғи ва олқишлари остида.
Ислом Каримов Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти тарихида рақсга тушган ягона раҳбар ҳисобланади.
Каримов ворис бўлган компартия тарихида Хрушчевнинг Сталин олдида украинча рақсга тушган воқеаси мавжуд.
Рассом KIRPI
Eltuz.com