«Тарих сувоғи»ни кўчириш
Тошкентдаги Низомий номидаги педуниверситетнинг 1940-йилларда машҳур архитектор Е.Жмуйда лойиҳаси асосида қурилган биносини таъмирлаш баҳонасида вайрон қилиниётгани ижтимоий тармоқда бахсларга сабаб бўлмоқда.
«Девор фасадларини янгилаш учун пардоз сувоқларини кўчириб ташланаётгани ҳақиқат. Агар уйимизни ҳам таъмирламоқчи бўлсак, инсоф билан айтганда шундай қилмаймизми?!..» дея ёзади фейсбук юзери Нодирбек Мажидов бу ҳақдаги мақолага ўз изоҳида.
«Сувоқ кўчириш» баҳона яҳлит тарихий меъморий мажмуанинг узвий қисми бўлган кошинлар, машҳур ҳайкалтарошлар яратган маҳобатли ҳайкаллар ваҳшийларча йўқ қилинди.
Ўтган қисқа даврда улар ўнлаб тарихий ҳайкаллар ва маданий қийматга эга бўлган биноларни йўқ қилишди, жумладан ТошМИнинг кўпчилик учун қадрли бўлган биносини бузиб ташланди.
«Тошкент колизейи» дея ном олган, 1911 йили қурилган концерт зали биноси бузилиб савдо биржасига айлантирилди.
Тарихий ёдгорликларнинг йўқ қилиниши, Тошкент шаҳрининг ўз қиёфасини йўқотиши, Ўзбекистон Бадиий академияси рахбарларининг жоҳил сукути фонида кечмоқда.
Рассом Элсевар
Eltuz.com