Эркин Комилов: «Қ… борми Тошкентда?»
Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комиловнинг ўзи билан содир бўлган воқеани айта туриб, Тошкентга вилоятдан келаётганларни уят гап билан сўкканини айтиб, мақтангани овоза бўлди.
Телеграммда пайдо бўлган видео, ютубга ва бошқа ижтимоий тармоқларга кўчди.
Эркин Комилов айни видеода «Одам савдоси» бўйича тадбир мутасаддиси бўлиб Жиззахдан Сирдарёга келаётган пайти водийдан келаётган машина эгалари уни кўриб, бирга расмга тушмоқчи бўлишгани ҳақида заҳарханда билан эслайди.
«Озодбек деган прокуратурани шўпири олиб юради мани, орқада ўтираман…» дея гап бошлайди у.
Асли ўзи қишлоқдан, Андижоннинг Ҳўжаободида туғилган машҳур ўзбек маданияти арбоби видеода вилоятлардаги ватандошларидан ижирғанишини яширмайди.
“Қатдан келаяпсизлар?” десам, “Самарқанддан» деди. (кулади), Самарқандни айландик, мехмонхонада ётдик, хотиним билан зиёрат қилдик”, у-бу деди, “Энди қаерга кетяпсизлар?” десам, “Тошкентга” деб айтди.
Мен шунда “энди ҳамма пулни Самарқандда сарфлаб, чўнтакда бир тийин йўқ, Тошкентга кетяпсизларми? “Қизил гуллар очганда, чўнтакдан пул қочганда, “қ…” борми Тошкентда” (қаҳқаҳа отиб кулишади).
Рассом Адолат
Eltuz.com