Cатира
23 июл 2016

Ўқитувчи ва шифокорлар кўсак қурти теримида

Ўтган ҳафта Eltuz.com нашри Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари пахта далаларини қурт босгани ва уни қўлда териб олишга одатдагидек, Халқ таълими ва тиббиёт ходимлари сафарбар этилгани ҳақида ёзган эди.

Мутахассислар, бу энг самарасиз усул экани ҳақида айтишаётган бир пайтда, ҳукумат амалдорлари учун энг камчиқим ва ҳатто бунинг фойдали экани ҳам айтилади. Чунки кунлик кўсак қурти термаслик нархи аллақачон ўн минг сўм қилиб белгиланган.

Заҳарли дорилар таъсирида ўлмаган бу чидамли жони савил қуртни қўлда териш қанчалик соғлиққа зарарлигини билганлар пул билан қутулишни афзал кўришади.

Бугун бу сафарбарлик рассом Тузни илҳомлантирди. У «дала заҳматкашлари»га айлантирилган ўқитувчи ва шифокорлар учун бир алвон шиор ҳам ёзди: «Кўрдингки қурт – кўзингга сурт!»

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 август 2020
Ҳозирги ёшлар орасида «калта пайпоқ» кийганлар кўп ёки озлигини билмайман. Лекин ҳозирга келиб аксари (ҳаммаси эмас) ёшлар уйланиш жараёнида ...
1 ноябр 2017
31 октябр куни Нью Йоркда ўзбекистонлик 29 ёшли Сайфулло Саипов содир этган террор актида 8 киши ўлди, 11 киши ...
12 март 2018
Рассом Кирпи Eltuz.com
10 январ 2024
Ўликни ювғучи ювсин, емакни ошчи пиширсин, қўйни қассоб сўйсин, илмни олим қилсин. Академик оламдаги носоғлом муҳит ҳаққинда гапириш учун ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...