Cатира
10 август 2016

Тошкентда арчалар бўялмоқда

Мустақиллик куни арафасида арчаларнинг бўялиши ҳақидаги навбатдаги расмни eltuz.comга рассом Адолат йўллади. Бунда қуёшда сарғайиб қуриган арчани бўяётган фаррош аёл акс этган.

Ўзбекистон ҳукумати эгаларининг мантиқсиз амалини ифода этувчи бу манзара “Ҳокимият одамни бузади, мутлақ ҳокимият эса уни мутлақ ҳароб этади” деган бовариялик машхур файласуф Джон Дальберг-Актоннинг қанчапик ҳақ эканини англатади.

Аэрозол билан бўялган қуриган арчалар сурати Фейсбукка ташланиши билан бошланган мунозара ижтимоий сайтларда ҳануз давом этмоқда.

Тошкент ҳиёбонларидаги кесилган беҳисоб навқирон дарахтлар ўрнида экилган арчаларни бўяш, сирти ялтироқ, ичи қалтироқ мамлакат манзарасига айланди.

Иссиқ иқлимга чидамай қуриган бу арчаларнинг бир вақтлар «дарахткесар ҳукумат рахбарлари» зуғуми остида аҳолига мажбуран эктирилгани кўпчиликка сир эмас.

Ҳиёбонларда чопилган азим дарахтлар ўрнига экилгану, кўкармаган арчаларни бўяб кўрсатиш, биноларнинг ички коммуникацияси, канализация тизимини янгилаш ўрнига уларнинг сиртини пластик билан қоплаш каби зарарли амалларнинг узвий давомидир.

Рассом Адолат
Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 октябр 2016
Ўзбекистондаги сиёсий партиялар 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловига ўз номзодларини кўрсатиб бўлди. Энг сўнггида муваққат президент ва ...
11 декабр 2018
Тошкентда 10 декабрь куни “Ижтимоий медиа маҳсулотлари” тадбирида “Би-Би-Си” ўзбек хизмати “Ўзбекистон дўстлари” дипломи билан мукофотланди. Тадбирда диплом ва ...
28 июл 2016
Самарқандда марказий йўл чеккасида яшовчи аҳолига, томларини янги, махсус рангдаги шифер билан қоплаш ва уйи олдига бир ярим метрлик ...
30 август 2019
Cўнгги йилларда музей ва галереялардаги сарой санъатига мухолиф кўча тасвирий санъати анча ривож топди. Бу санъатни тижоратга айлантириш ва ...
Блоглар
2 июл 2020
6-синфда ўқирдим, Кампучияда давлат тўнтариши бўлиб ҳукуматга Пол Пот раҳбарлигидаги “Қизил кхмерлар” келганини, улар бутун ...
25 июн 2020
​​Халқаро пресс-клубда матбуот анжумани бўлиб ўтибди, унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов ...
21 июн 2020
(бўлган воқеа) Таржимон сифатида Россиянинг милиция бўлимларидан бирига чақиришган эди. Бўлимда жиноятчи сифатида гумон қилинган ...