Cатира
30 январ 2017

Мирзиёев тинчимизни бузмоқда!

Давлат рахбари иқтисодий муаммолар ҳақида бот-бот гапирмоқда.

Ҳукуматдаги вазирларни, катта амалдорларни халқ дардини эшитмасликда айблаб сўкмоқда.

Мамлакатга чет-эл сармояси киритилмаётгани, ишлаб чиқариш ўсишлари ниҳоятда паст даражада экани, солиқчиларнинг тадбиркорларга йўл бермаётгани, врачларнинг мамлакатни тарк этаётгани ҳақида гапирмоқда. Ичимлик суви, уй-жой, дори-дармон танқислиги ва бошқа иқтисодий муаммоларни санамоқда.

Холбуки, 25 йил давомида бизга эришган буюк ютуқларимиз, ялпи даромаднинг ўсаётгани, ўз корхоналарини очаётган ҳорижий ширкатлар ҳақида муттасил айтиб келишганди.

Гарчи бу маърузалар одамлар турмушини яхшиламаган бўлсада, халқ қувонган, бунга шак келтирганларни сўкиб келаётган эди.

Дарвоқе, президент сўнгги 13 йил мобайнида ўзи ҳозир танқид қилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳага масъул эди.

Эндичи? Шавкат Мирзиёев ўз-ўзига мухолифат бўлдими?

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 октябр 2015
Акмал Набиев Eltuz.com Бир йил аввал ёзган эканман… У пайтлар дўстларимиз ёзган мақолаларга муносабат билдириб турардим, албатта самимий, чин ...
24 март 2017
23 март куни футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга ютқазди. Анча суст кечган ўйин якунида ...
17 апрел 2023
Салом қадрли дўстлар. Бугунги кўрсатувимиз ноодатий форматда. Кўпчиликнинг эҳтимол хабари бордир 15 апрелдан бошлаб Элтуз сунъий интеллектдан фойдаланиб хабарлар ...
29 октябр 2023
Бугун турк миллати ўз тарихида илк марта демократик республика қурган кунга юз йил тўлди. Ўзини турк деб билган Рассом ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...