Cатира
27 апрел 2017

Севги ҳақида 18 ёшдан кейин ўқиймизми?

Ҳукумат «Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Бу қонун кучга кирса, ҳукумат экспертлари болалар ўқийдиган нашрларни ёшига қараб ёмон-яхшига ажратиши керак.

Масалан, Қодирийнинг «Ўтган кунлар» ёки Мопассаннинг «Азизим» романини ўқиш 18 ёшгача руҳсат этилмаслиги мумкин.

Чунки у ерда катта ёшдаги қаҳрамонларнинг севги можаролари тасвирланган.

Бу тушунарли, аммо лойиҳада тилга олинган «оилавий қадриятларни инкор этадиган» тоифага қайси асарларни киритамиз?

«Ота-оналар ва оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳурматсиз муносабат» акс этган тоифагачи?

Ҳуллас, 29 апрелгача муҳокама қилиниб Сенатга тақдим этиладиган бу мантиқсиз қонун лойиҳаси атрофида жавоблардан кўра, саволлар кўп.

Масалан, болаларни «номаъқул» асарлардан ҳимоя қилиш тизимини яратиш ҳақида айтилади. Лекин, унинг қандай амалга оширилишини тасаввур қилиш қийин.

Китоб дўкони ё кутубхона олдида паспорт назорати ўрнатиладими? Уйдачи?

Китобдан кўра, планшет, смартфон ўқиш афзаллиги эътиборга олинса, кўзланган назорат тизими қандай ишлайди?

Рассом Элсевар болани «номаъқул интернет нашри»идан тўсмоқчи бўлаётган ўзбек миршабини ҳажв қилади.

Қонун кучга кираркан, «Болаларимизнинг кўзларини тўсаётган ким?» деган саволни ҳали кўпчилигимиз такрорласак керак?

Рассом Элсевар

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 ноябр 2017
Бошқа динга кирганликда айблаб, хотинини пичоқлаган сайрамлик 34 ёшли Хайрулло Норметов 14 ноябрь куни ҳибсга олинди. Суд ҳукми чиққунига ...
22 сентябр 2017
Сўнгги маълумотларга кўра, Бош вазир иштирокидаги мажлисда берилган кўрсатмадан сўнг, пахта теримида қолаётган Олий ўқув юрти талабалари уйларига қайтарилмоқда. ...
24 ноябр 2021
Рассом Кирпи
4 август 2024
Cалом қадрли муҳлислар, кундалик кўрсатувларимизни Элтуз Порталига келган хатларни ўқиш билан давом эттирамиз. Навбатдаги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан келган. Дастлабки мурожаат Фарғона вилоятидан. Мактубдан аён бўлишича, вилоятдаги айрим тиббий масканларда рентген аппаратлари кассеталари яроқсиз ҳолга келиб қолган. “Фарғона ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...