Cатира
8 май 2017

Тошкентда бир кило картошка – 1 доллар!

Ижтимоий тармоқда картошка савдоси билан боғлиқ жанжал ва турнақатор навбатлар акс этган тасвирлар бот-бот пайдо бўла бошлади.

Ўзбекистонда энг рўзғорбоб сабзавот нархи сўнгги икки ойда икки баробар қимматлади. Элтуз эксперти, картошка танқислигига ҳукуматнинг хато стратегияси сабаб бўлганини билдиради.

“Гап шундаки, Ўзбекистоннинг бўз тупроғи ва иқлими картошка етиштиришга мос эмас”, дейди бир вақтлар собиқ картошкачилик совхозида ишлаган, бироқ маълум сабабга кўра ўз исмини очиқламасликни истаган агроном.

Унинг сўзларига кўра, картошкани четдан келтириш, уни етиштиришдан кўра арзонга тушиши мумкин.

Республикада картошка етиштириш ғояси мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳам ундан илгари ҳам чиппакка чиқиб келганини эслайди у. Унинг сўзларига кўра, ўша йиллари уддабуррон фермерлар уруғлик картошкани сотиб қутулишган.

“Бироқ, қанча хўжаликлар, 2000 йиллар бошида ҳолландиядан келтириб экилган картошканинг унмагани туфайли хонавайрон бўлган эди” дейди у.

Ўзбекистон ҳукуматиининг 2020 йилга қадар картошка етиштириш ҳажмини 35 фоизга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш режасига ҳам Элтуз суҳбатдоши шубҳа билдиради.

“Аввал селекция тадқиқоти билан шуғулланиш керак, Ўзбекистоннинг ўзида ҳосил бера оладиган картошка навларини яратиш, шундан кейингина картошка етиштиришни режалаш керак”, дейди у.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 март 2016
Бундан 11 йил олдин Остонада ўрнатилган ва Қозоғистонлик талантли ҳайкалтарош Тўлепбой Эрбўлатнинг “Севишганлар” номли тахсинга лойиқ асари муҳофазакор фуқаролар ...
12 март 2018
Рассом Кирпи Eltuz.com
31 январ 2019
Германияда чиқадиган  “Süddeutsche Zeitung” (Зюддойче Цайтунг) газетаси 29 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг интервьюсини чоп қилди. Каримов даврида ...
23 июл 2018
Тошкент шаҳри ИИББ наркотиклар тарқатиш иши бўйича айбланаётган тадбиркор Жаҳонгир Умаровга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. ИИББнинг ...
Блоглар
14 август 2019
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг Покистонга ташрифи ва “Толибон” ҳаракати вакилларининг Тошкентга сафари ...
13 август 2019
Таниқли жаноб Алламжонов раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Президенти маъмурияти ҳузуридги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тағин ...
1 август 2019
Ўзбекистон ҳам шармандали равишда уйғур қардошларимизга бўлаётган Хитой ҳукумати зулмини қўллаб чиққан 50 та давлат ...