Cатира
20 июн 2017

«Кеч қолдингиз, куёв бола!»

15 июн кунги селектор йиғилишида Президент Мирзиёев қўш хотинлик муаммосини тилга олди.

«ЗАГС ҳужжати бўлмаган шахсларга никоҳ ўқиган ҳар қандай муллани, агар у валломат бўлса ҳам жазолаймиз» деди президент.

Бироқ, тармоқда бунга қарши фикрлар ҳам янграмоқда:

Sevdora Latipova: «Ўзига тўқ инсон бирорта бева аёлни никоҳига олиши мумкин эмасми?… Энди «никоҳимга олишдан қўрқаман!» дея, зинокорлар кўпайиб кетса, нима бўлади?…»

Abbos Asad: «Қонунчилик имом-хатиблар ўқиган никоҳларни тан олиши керак. Ўз-ўзидан, иккинчи, учинчи, тўртинчи хотинлар ва улар туққан фарзандлари ЗАГСдан ўтган хотин ва ундан туғилга фарзандлар билан бир хил ҳуқуққа эга бўлиши керак»

«Тўрт хотин олганларни жаннатда етмиш пари кутиб оларкан, деганларни, ҳозирдан ўша ерга кузатсак бўлмайдими? Эртароқ етмиш парининг қучоғига боришсин» дея киноя қилади Азиза исмли яна бир юзер.

Айни мавзуни давом эттирган рассом Туз, президентнинг янги қароридан мулзам бўлган имом, куёв ва келинлар расмини чизади.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 март 2021
Бу ерда ўзлари учун йиғлашмас, Бу ерда йиғлатар бировнинг дарди. Бу ерда бировнинг ғами муқаддас, Бу ерда табаррук ўзганинг ...
26 сентябр 2016
«Кун.ўз» сайти банклардан ҳатто ташкилотлар ҳам маош учун нақд пул олишда муаммоларга дуч келаётганини ёзди. Ўзбек матбуотидаги бу каби ...
17 декабр 2021
Рассом Туз пиво қучоқлаган аёл карикатурасини чизиб тармоққа қўйди. “Расмга изоҳ ёзинг. Энг яхши изоҳлар «Элтуз»да нашр этилади”. Жавоблар ...
20 январ 2022
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳри суди интернетда Ўзбекистон раҳбарияти ва Хитойнинг уйғурларга қарши сиёсатини кескин танқид қилиши билан танилган ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...