сешанба,
24 декабр 2024
20 июл 2017
«Танклар» замони ўтди, имтиҳондан ўтиш учун энди «Бункер» керак
1 августда Ўзбекистонда Олий ўқув юртларига кириш учун имтиҳон ўтадиган жойларга бу йил видеокамералар ўрнатилади, абитуриентлардан бармоқ излари олинади.
«Бу чоралар, ғирромлик схемаларининг ҳам ўзгаришини тақозо этади» дейди рассом Элсевар.
Илгари «танкаси», – яъни таниши борлар имтиҳон очиқдан-очиқ ўтиб кетишлари мумкин эди. Энди эса «танк»лар ўрнини, «Бункер»лар эгалламоқда.
«Бункер» схемасида, имтиҳон ўтадиган жойда домлалар яширган одамлар қолади.
Тест тугагач, улар эрталабгача «мижозлар»нинг муҳрланган бўш анкеталарни тўғри жавоблар билан тўлдириб қўйишади.
«Бункер» да қўлга олинганлар ҳақида илк бор 2015 йили «Озодлик» радиоси билдирган эди.
Рассом Элсевар
Eltuz.com