сешанба,
12 ноябр 2024
25 ноябр 2017
Андижон ҳокими: «Қарзи бор ўқитувчиларга ойлик йўқ!»
Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 20 ноябрь куни таълим тизими ходимлари билан ўтказган мажлисида ўқитувчиларга «ойлик беришнинг янги шарти»ни айтди.
Ҳоким газ, электр сув, ер солиғи ва бошқа коммунал қарзлар тўлангани ҳақида маълумотнома келтирмаганларга ойлик берилмаслигини билдирди, деди мажлис қатнашчиларидан бири «Элтуз» мухбирига.
Мажлисда, жумладан, шаҳарнинг Боғишамол даҳасида жойлашган 28 мактаб ўқитувчилари иштирок этган.
Андижон шаҳри ҳокими Раҳматуллаев 16 октябрь куни ўқитувчилардан пахта теримида қатнашишни талаб қилиб, уларни «ҳайвон», «шоқол», «эшшак», «гадой», «падарингга лаънат» дея ҳақоратлаган эди.
Рассом Элсевар
Eltuz.com