Ëшлар иттифоқи жиноятчиларни жазодан қутқариб қола оладими?
Ëшлар иттифоқи кафиллиги остида жиноятчилар суд залидан озод қилинмоқда. Лекин бу кафиллик шу йилнинг 27 сентябрида қамоққа олинган журналист Бобомурод Абдулла ёки 12 нафар маҳкум фаол ва журналистга тааллуқли эмас.
«Шу йилнинг ўзида жами 173 нафар фуқарога нисбатан жазо тайинлашда жамоатчилик кафиллиги эътиборга олинди, 63 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинди, 11 нафар шахс жавобгарликдан озод қилинди, 97 нафар шахсга нисбатан енгилроқ жазо тури қўлланди», деди президент.
Мирзиёевнинг бу чиқишидан сўнг «Элтуз» мухбири маҳкум журналист Бобомурод Абдулланинг онаси Гавҳаржон Мадаминова билан боғланди.
Мадаминова уч ойдан ортиқ МХХ ертўласида ҳимоясиз сўроқ қилинаётган ўғли олдига на яқинлари, на адвокатлари қўйилмаётгани айтди.
Шунингдек, у ўғлига нисбатан на авф, на амнистия қўлланиши ҳақида гап ҳам бўлмаётганини билдирди.
Маҳалла йиғинлари, Ёшлар иттифоқи, хотин-қизлар қўмиталари кафиллиги кўпроқ кўча безорилари, ўғри ва бошқа жиноятчиларига қўлланилаётган кўринади.
Рассом Туз
Eltuz.com