Қўзичоқлар жимлиги
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев автобусда тириклайин ёниб кетган фарғоналик 16 йўловчини «ҳароми» деб ҳақоратлади.
Ўзбекистондан Россияга кетаётган йўловчилар билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар тенденцияга айланган кузатилса-да, шу пайтгача бирор каттароқ мансабдор жавобгарликка тортилгани ҳақида «Элтуз»да маълумот йўқ.
52 йўловчининг автобусда тириклай ёнганидан 5 кун ўтмай Павлодар вилоятида музлаган автобусдан 58 нафар ўзбекистонлик қутқарилди.
22 январь кечаси эса Петропавловскдан қайтаётган яна бир автобусда музлаган 41 ўзбекистонлик қутқарилгани ҳақида «Элтуз» хабар берган эди.
Айни пайтда Ўзбекистондан Россияга автобусларда йўлга чиқиб, муаммоларга дуч келаётган меҳнат мигрантлари оқими тўхтагани йўқ.
Рассом Думҳам бу вазиятга оид карикатурани «Элтуз»га жўнатди.
Мажоз ва масал тарзида чизилган бу расмда қўйларни қўриқлаши лозим бўлган кўппак уларни бўри дастурхонига тортиқ қилаëтгани тасвирланган.
Eltuz.com