чоршанба,
11 декабр 2024
25 январ 2018
МХХ ўзбошимчалигини «қўғирчоқ» парламент назорат қила оладими?
МХХ фаолияти устидан парламент назорати ўрнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан қабул қилинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурида айтилди.
Унга кўра, 2018 йилда “Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади ва бу соҳада парламент назорати механизмлари белгиланади.
Бундан олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь кунги нутқида МХХ ислоҳ қилинишини айтган эди.
Бу мавзуда бизга расм йўллаган рассом Кирпи МХХни назорат билан тузатиб бўлмаслигини таъкидлади.
Кирпига кўра, Шарқий Европа, Болтиқбўйи ва Грузияда бўлгани каби собиқ КГБ меросхўри бўлган МХХ тарқатиб юборилиши лозим.
Рассом Кирпи
Eltuz.com