Cатира
17 март 2018

Чубарев: Қримда мигрантлар Путин сайловчилари сифатида кўрсатилмоқда

Россияда 18 март куни Владимир Путиннинг яна бир бор президентликка сайланиши кутилмоқда. Федерация ҳудудларидан ташқари 2014 йили Россия ишғол қилган Қримда ҳам сайлов ташвиқоти бошлаб юборилган.

«Ярим оролдаги оккупацион ОАВ аллақачон Россиядаги президент «сайлови» сюжетларни тайёрлашга киришди, бу ишга меҳнат мигрантлари жалб қилинмоқда», деди Қримтатар мажлиси раҳбари Рефат Чубарев «112 Украина» телеканалидаги чиқишида.

Унинг сўзларига кўра, Россия ташвиқотчилари сайловда маҳаллий аҳоли орасидан одам етишмаслигини ҳис қилишмоқда ва бунга ишғол қилинган ҳудудга 2014 йили келиб қолган меҳнат мигрантларини жалб этишмоқда.

«Улар аллақачон бу ишга одамларни жалб қилишмоқда, шу мақсадда Симферополь аэропортида, Таврида ҳарбий йўл қурилишида ишлаётган меҳнат мигрантларини, айтиш жоиз, славян қиёфасида бўлмаган одамларни йиғиб келишмоқда. Уларни гўё сайловда қатнашиш учун келган маҳаллий халқ сифатида кўрсатишади», – дейди Чубарев.

Айни пайтда ижтимоий тармоқда ҳам ўзбеклар Россия президенти фойдасига «Биз овоз бердик, сиз-чи?» дея номланган флешмобларини бошлашган.

«Баъзан Россиядаги «сайловлар»ни троллантираётган бундай одамларни кўриш кулгили, улар бир пайтлар Ўзбекистондаги «сайловлар»да ўйнаб беришганди, энди тағин ўзларининг абсурд постиклари билан лентани ахлатга тўлдиришмоқда», дея ёзади бу ҳақда фейсбук саҳифасида #кетменизация хештеги остида жиззахлик блогер Рафаэль Сатторов.

Россиядаги бу йилги президент сайлови айни Қрим ишғол қилинган санага тўғри келмоқда.

Қрим ярим ороли Россия армияси назорати остида ўтказилган референдум натижасига кўра, 2014 йилнинг 18 март куни Россия таркибига қўшиб олинган эди. Рус расмийлари референдум иштирокчилари Россияга қўшилиш учун 96,77 фоиз овоз берганини айтишади.

Сайлов арафасида Украина ҳукумати Қримда Россия президентлигига сайлов ўтказилишига ўз норозилигини билдириб, БМТ бош котибига йўллаган.

Баёнотда БМТга аъзо давлат раҳбарларига Украинанинг Россия босиб олган Қрим ва Севастополда 18 март куни Россия президентлиги сайлови ўтказилишига қарши экани билдирилган.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 сентябр 2018
«Навбатим яқинлашган сари тобора кучайиб бораётган ваҳима бутун вужудимни қоплаб олди. Ўнг оёғим товони зирқираб оғрий бошлади…». Муҳаммад Бекжон ...
18 январ 2019
Президент Мирзиёев мамлакатнинг хорижда музлатилган коррупция пулларини қайтариш ва чет эл сармояси киритишга жаҳд қиларкан, тағин Ўзбекистоннинг олдинги президенти ...
9 август 2023
Бир хил алкашлар ароққа тўйгач, ҳовлидаги сўри ёки айвонда келини, қизи кўзи ўнгида битта юпқа иштонча – трусида ухлайди, ...
13 май 2023
2022 йил  22 Июл кун  ўзбек шоири ва сиëсатчиси Муҳаммад Солиҳни  Туркиянинг Ёлова шаҳридаги «Турк Дунёси сиёсатчилари учрашуви» номи ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...