Самарқандда Мирзиёевга сохта иссиқхоналарни рўпара қилишди
Президент Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи олдидан йўл чеккаларига ўрнатилган иссиқхоналар расмлари ва видеотасвирлари ижтимоий тармоқда тарқалди.
Хўжакўрсинга қурилган иссиқхоналарнинг ичи бўм-бўш эканини кўриш мумкин. Президент келиб кетганидан кейинги суратларда иссиқхоналар елимқоғозлари олиб ташланган алфозда акс этган.
Президентнинг келишига атаб бу каби кўзбўямачиликлар Ўзбекистоннинг олдинги президенти Каримов даврида урчиганди.
Масалан, «Элтуз» нашри 2015 йилнинг октябрида, одамлар тўп-тўп бўлиб ПВА елим билан чаноқларга пахта ёпиштириб чиқишаётгани ҳақида ёзган эди.
Президент кортежи ўтадиган йўл четидаги хонадон фасадларини бўяш, кўчаларга арчалар келтириб ўтқазиш, қуриб қолса, уларни бўяш урф бўлган эди.
Шавкат Мирзиёев буларнинг ҳаммасини билиши ҳақида кўп айтган, бироқ кўзбўямачилик бугун ҳам давом этмоқда.
Рассом Туз
Eltuz.com