Cатира
24 апрел 2018

Сенатнинг собиқ раиси ҳокимликдан ҳам кетди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати собиқ раиси, Хоразм вилояти ҳокими 59 ёшли Илгизар Собиров “саломатлиги ëмонлашгани боис ўз аризасига кўра” 23 апрель куни вазифасидан озод қилинди. Унинг ўрнига Фарҳод Эрмонов вақтинча ҳоким этиб тайинланди.

Илгизар Собиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига келишидан бир кун олдин шошилинч ишдан олинди.

Илгизар Собиров 2006 йилда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов даврида Сенат раислигига тайинланган ва 2010 йилда “менга бир кори-ҳол бўлса, Сенат раиси давлат раҳбари бўлади”, дея таъкидлаган эди.

Айнан ўша вақтда президент ваколатини вақтинча Сенат раиси бажариши Ўзбекистон Конституциясининг 96-моддасига киритилган эди.

Конституцияга 2011 йил апрелида киритилган ўзгаришга кўра, президент оғир бетоб бўлиб қолса, президент ваколатлари ақтинча Сенат раисига юклатилади.

Конституциянинг 96-моддасида акс этган бу ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов 2010 йил ноябрда таклиф билан чиққан эди.

«Мамлакат президенти ўз вазифасини бажара олмай қолган вазият юзага келганда, ушбу моддани турлича талқин қилишга йўл қўймаслик мақсадида унинг янги таҳририни қуйидаги мазмунда баён этиш таклиф қилинади: Мамлакатнинг амалдаги президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси зиммасига юклатилади.

Бунда уч ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови тўғрисидаги қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат президенти сайлови ўтказилади. Буниям тўғри қабул қилишингизни сўрайман, сабаби, бу ерда оддий, демократик давлатларда кенг тарқалган йўли айни шу. Агар президент турли-турли сабаблар билан мамлакатни бошқаришга қурби етмаса, яна тушунмовчилик пайдо бўлмаслик, тортишувлар пайдо бўлмаслик, қабилалар президентлик лавозимига ўзимизнинг одамимизни, қабиламиз вакилини қўямиз, деганлар пайдо бўлиши мумкин. Ёки маҳаллийчилик деймиз. Бир вилоят ўзининг одамини, бошқаси ўзининг одамини, унақа нарсалар, бунақа қолдиқлар бизда ҳали бор. Хаёлда бор. Нима учун президент бўлиб анави вилоятдан, вазир мана бу вилоятан келиб ўтирибди, нима учун бизлардан вакиллар йўқ, деганлар, замонни тушунмайдиган, ўрта асрларда қолиб кетган одамлар ҳам бор», деб айтганди Ислом Каримов.

«Шу нуқтаи назардан айнан мана шунақа модда керакки, ҳаммаси аниқ-равшан Конституцияда белгилаб берилиши керак. Ҳеч кимнинг… буюк давлат деган Ўзбекистонни оғир аҳволга туширишга ҳаққи йўқ», дея таъкидлаган эди марҳум Ислом Каримов.

2018 йил 23 апрель куни ишдан олинган Илгизар Собиров 2015 йилда Олий Мажлиси Сенати раиси вазифасидан озод қилиниб, унинг ўрнига Ниғматулла Йўлдошев тайинланган эди.

Каримов ўлимидан сўнг Конституциянинг 96-моддаси бузилди: муваққат президентликка, қонунда кўрсатилганидек, Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев эмас, балки бош вазир Шавкат Мирзиёев тайинланди.

Рассом Кирпи
Etuz.com

Тағин ўқинг
29 июн 2021
Ўз жонига қасд қилганликда гумонланаётган 26 ёшли Мафтуна Азимова 30 май куни Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани шифохонасида вафот этди. ...
9 феврал 2024
15 аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Ҳиротда туғилди. У туркий тилни ...
23 май 2017
23 май куни Марказий Банк Бошқаруви раиси Муллажонов Файзулла Мақсуджонович 67 ёшида оламдан ўтди. 1950 йил Сирдарё вилоятида туғилган, ...
28 феврал 2018
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари Шуҳрат Ғуломов буйруғига кўра, қамоқхоналарда сақланган баъзи сиёсий ва диний маҳкумларни “ликвидация ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...