Cатира
2 май 2018

“Футболда Муҳаммад Салоҳ номи тилга олинмасин!”

Ўзбек спорт шарҳловчиларига МТРК раҳбарияти томонидан 2 май кунги футбол трансляциясида “Ливерпуль” жамоаси ўйинчиси Муҳаммад Салоҳ номини тилга олмаслик талаби қўйилди.

Бу ҳақда “Элтуз”га исми сир тутилиши шарти билан ТВ тизимида ишловчи ходимлардан бири хабар берди.

Гап шундаки, Ўзбекистон ТВ каналлари орқали 2 май куни олиб кўрсатиладиган футбол чемпионатининг ярим финал ўйинларида Англиянинг “Ливерпуль” футбол жамоасининг Муҳаммад Салоҳ исмли ҳужумчиси Италиянинг “Рома” футбол жамоасига қарши тўп суради.

“Муҳаммад Салоҳ сўнгги бир ҳафтада Месси, Роналду каби футбол юлдузлари даражасига чиқди. Шунинг учун Ўзбекистондаги спорт шарҳловчиларига репортажлари давомида унинг номини тилга олмаслик жуда қийин бўлади”, дейди ўзбекистонлик футбол билимдони.

Айни пайтда ижтимоий тармоқда футбол ишқибозларининг Муҳаммад Салоҳ тарафига оғиши кучаймоқда.

«Ливерпуль» футбол клубининг 25 ёшли ҳужумчиси, мисрлик Муҳаммад Салоҳнинг рақиблар дарвозасига урган ажойиб голларидан рағбатланган айрим ишқибозлар мусулмон бўлишга ваъда беришди.

Тармоқда тарқалган видеоларда инглиз футбол клуби ишқибозларининг «Агар Салоҳ яна бир нечта гол урса, мен ҳам мусулмон бўламан», деб қўшиқ айтаётганини кўриш мумкин.

ТВ ходимининг “Элтуз”га билдиришига кўра, футбол ўйинчисига қўйилган тақиқ, асосан, “Эрк” демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ номига қўйилган табу билан боғлиқдир.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 май 2016
Фарғоналик М.исмли аёл 1-синфда ўқийдиган қизчасини мактабга жўнатдию, Халқ таълими вазирлигининг “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиш учун қўлига телефон олди. ...
8 апрел 2016
Газетанинг ёзишича, бу йилдан бошлаб коллеж битирувчиси билан тўрт томонлама шартнома тузиш тартиби жорий этилган. Энди шаҳар, туман ҳокимликлари ...
1 январ 2020
Ўзбек ҳукуматининг Россия қарамлигига интилиши фонида мамлакатда газ тақчиллиги 2019 йили ҳам давом этди. Россиянинг «Лукойл» компаниясидан Ўзбекистоннинг 600 ...
29 сентябр 2016
“Ҳуррият” газетаси (28.09) яна ахборот хуружи мавзусига эътибор қаратди. Бу сафар эркин кузатувчилар ва мустақил нашрларнинг амалдаги бош вазир ...
Блоглар
25 май 2020
“Би-Би-Си” радиоси ўзбек хизмати журналисти Муҳаммад Солиҳга: “Коронавирус пандемияси пайти шундай чиқиш қилишингиз ўринлими? Бунинг ...
18 май 2020
1914 йилнинг 18 майи дея тарих ëзилган бу сурат марказида турган Абдуллабекнинг эвараси, шу кунларда ...
16 май 2020
Ўзбекистондаги, Қозоғистондаги, Болтиқбўйидаги рус тилли зиёлилар ва фуқаролар қанчалар ақлли, асосли аргумент келтирмасин, қанчалик дўстона ...