Cатира
2 июл 2019

Машшоқ оч қолмаслиги учун қашшоқ тўй қилсин

Ҳукуматнинг тўйларни чекламаслиги ҳақидаги хабарлари ортидан 2018 йилнинг 2 июлида Тошкентда 13 та карнайчи иштирокида ўтказилган тўй тасвирлари тармоқда тарқалган эди.

29 июнь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида тўй анъаналарини меъёрий ҳужжатлар билан чекламаслик қарори ҳақида билдирилганди.

Тўйларни ихчамлаштириш таклифини илгари суриб келган президент Мирзиёев шу куни Олмазор туманида чиқишида тағин шу ҳақда гапирди.

«Олмазор туманидан бошланглар шундай 50 кишилик намунали тўй қилишни. Хавф-хатар бўлмайди у ерда. 505 та маҳаллада биттадан намунавий тўй бўлади”, – деди президент.

Президент бу таклифини шу йилнинг бошида илгари сурган, қарор 15 июнь куни чиқиши керак эди, бироқ қарор ой охирига қадар сурилиб келди.

Сўнгги 27 йил давомида ундан олдин ўтган президент Каримов даврида ҳам дабдабали тўйларни чеклаш ҳақида ҳужжатлар қабул қилинган эди.

Ўзбекистон президентининг 1998 йил 28 октябрда имзолаган фармони бунга мисол.

“Лавозимини суиистеъмол қилаётган раҳбарлар, оёғи ердан узилган, манманликка берилиб кетган ҳавойи мансабдорларнинг номақбул ҳаракатлари маҳаллаларда, истиқомат жойларида соғлом муҳит бузилишига сабаб бўлмоқда, оддий одамларнинг нафсониятларига тегмоқда, уларнинг адолатга, умуман, давлат ҳокимиятига ишончига зиён етказмоқда. Мазкур интилишларнинг носоғлом мусобақага айланиб кетиш ҳоллари дабдабали тўй-ҳашамларни ўтказишга қурби етмаган ор-номусли кишиларни оғир аҳволга туширмоқда”, дейилган эди Каримовнинг ушбу фармонида.

Кейинчалик 2015 йилнинг 15 июнида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши тўй кортежидаги машиналар миқдорини ва ортиқча дабдабаларни чеклаш ҳақида қарор чиқарган. Ҳукумат бу қарор юзасидан яна бир қатор тавсиялар ҳам ишлаб чиққан эди.

Бугунги кунда ўзбек ҳукуматининг ҳам, жамиятининг ҳам барча муаммолар қолиб, ҳамон тўйларни қандай ўтказиш ҳақидаги бош қотираётгани Беҳбудийнинг бундан юз йил бурунги гапларини эслатди.

«Тўй ва таъзияға сарф қилинатургон оқчаларимизни биз, туронийлар илм ва дин йўлиға сарф этсак, анқариб оврупойилардек тараққий этармиз. Йўқ, ҳозирги ҳолимизға давом этсак, дин ва дунёға зиллат ва мискинатдан бошқа насибамиз бўлмайдур», дея ёзган эди у «Ойна» журналида (1915 йил, 13-сон, 338—342-бетлар) босилган мақоласида.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 март 2018
Республика ҳарбий прокуратураси раҳбари ўринбосари, адлия подполковниги Абдулҳакимов илтимосномасига кўра, маҳкумларни қийнаб ўлдиришда айбланиб 26 февраль куни ҳибсга олинган ...
25 апрел 2023
Элтуз каналига етиб келган видеода икки нафар ҳижобли қиз 1 миллион сӯм қарзи бӯлган бошқа бир қизнинг устидаги кийимини ...
5 ноябр 2024
“Агар жамиятда  жиноят ва зўравонлик жазосиз қолар экан бу мамлакат бир бирини тишлаб парчаламоқчи бўлган йирқич ҳайвонлар аренасига айланади”. ...
Блоглар
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...