Cатира
23 август 2018

Бепуштларга «дам солиш» ёки оддий секс

Интернетда ёш аёл билан жинсий алоқа устида тасвири олинган  хоразмлик 61 ёшли А.О. исмли шахс видеоси тарқалди.

Воқеадан хабардор шахснинг «Элтуз»га билдиришича, видео МХХ ходимлари томонидан 2017 йили олинган.

Унда «ахлоқ посбонлари»нинг аёл билан ётган эркак устига қўққисдан бостириб кириб, сўроққа тутишлари акс этган.

Эркакнинг аёл билан интим алоқаси ўз йўлига, бу уларнинг шахсий ҳуқуқига оид масала.

Воқеанинг қизиқ томони, «Элтуз» суҳбатдошига кўра, бу эркак туғмас аёлларга дам солиш, «ота-боболари»дан қолган китоблари ёрдамида «гинекологик муолажа» билан шуғулланиб келган.

«Мен хотинимга эмас, ўзимга дам солдиргани бордим. Шундан сўнг ўғил кўрдим», дейди узоқ вақт фарзанд кўрмаган ота.

Унинг «Элтуз»га айтишича, эркак даво истаб келган аёлларнинг ич кийимларини дам солиш учун олиб қолар экан.

«Торда бу иштонлар осиғлиқ тураркан. Мулла аёлга «Иштонни тушир!» деркан, агар аёлнинг жаҳли чиқса, эркак торда турган иштонга ишора қилганини айтиб қутулар экан», дейди «Элтуз» суҳбатдоши.

Туғмас аёлларга «дам солувчи» мутахассислар

Ўзбекистонда имомларнинг динни пеш қилиб, «куф-суф» бизнесини ривожлантиришаётгани биргина Хоразмда кузатилаётгани йўқ.

Ўзбекистон халқ табобати академияси раиси Муҳаммаджон Ҳамроевга кўра, биргина Тошкент шаҳрида 800 нафардан зиёд фирибгар фолбин ва сохта табиб бор.

2016 йили Шаҳрисабзда фолбинлик билан шуғулланиб келаётган Санаев Миразиз Аҳад ўғли ва унинг шерикларини фирибгарликда айбланиб жавобгарликка тортилган эди.

«Элтуз» нашрига маълум бўлишича, Тошкентнинг Дендропарк даҳасидаги “мозорчи фолбин” гинекология ва аëллар бепуштлиги билан боғлиқ касалликларни ҳам “даволаши” билан ном чиқарган.

Ўтган йили эса Тошкентдаги Олтинхон тўра масжиди имоми ва муаззини ўртасидаги можаролар элга овоза бўлган эди.

Масжид қоровулига кўра, айни масжид имоми Алимардон Эрназаров ўз ҳузурига нажот истаб келган бепушт аëлларга “дам солиш” баҳонасида тегажоғлиқ қилган.

2017 йилнинг бошида масжиддаги секс жанжали ортидан Олтинхонтўра масжиди имом-хатиби Алимардон Эрназаров ишдан бўшатилгани ҳақида «Элтуз» ëзган эди.

Фолбинлик, дам солиш каби «диний хизмат» эвазига кун кўриш, профессионал тиббиëт таназзули фонида гуркираб ривожланмоқда, дейди «Элтуз» мухбири билан суҳбатлашган фарғоналик врач.

Унга кўра, баъзан касбий малакаси етарли бўлмаган докторларнинг ўзлари беморларни азайимхонларга йўллашмоқда.

«Элтуз» учун расмлар чизаётган рассом Туз ўзбек матбуотидаги шу кемтикни тўлдириб, дам солиш баҳонасида аëлларга тегажоғлик қилаëтган азайимхонни тасвирлаган эди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 феврал 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 43-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) МОСЁ ТЭСТ БИЛАН ...
19 июн 2017
Президент Мирзиёев 13 июн кунги йиғилишида судьяларнинг порахўрлигини кескин танқид қилди. «Дўкон эмаску бу, бир соатда юз доллар, икки ...
11 декабр 2020
– Мен кўп таъна эшитаман, – деди Чингиз Айтматов ёнида ўтирган Мустай Каримга, – қирғиз тилида ёзмайсан, деб танқид ...
23 май 2024
Бухоролик ишсиз, бўйдоқ рижол Жасур Султонов Телеграм ижтимоий тармоғида «Қизлик олиш детски», «1000% ишончли», «Ҳижобли ҳомиладор», «Айлана видеолар» номли ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...