Cатира
11 сентябр 2018

Юнусобод ҳокими Бахтиёр Абдусаматов пора билан қўлга тушди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими, 42 яшар Бахтиёр Абдусаматов ўз иш кабинетида 7 сентябрь куни 400 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.

Расмий хабарларда Бахтиёр Абдусаматовнинг сармоядорга ер участкаси ажратиб бериш эвазига пора олаётганида хибсга олингани айтилади.

Бундан илгари, шу йилнинг 12 июлида Бахтиёр Абдусаматов машҳур рассомлар Петр ва Николай Жарскийлар томонидан 1966 йили Юнусободдаги кўп қаватли турар жой биноси деворига ишланган мозаикани ўчиришга буйруқ берган эди.

Ҳокимликка тайинланишидан олдин 2017 йилнинг 18 апрелигача Табиатни асраш давлат қўмитаси раҳбари бўлган Бахтиёр Абдусаматов Тошкент хиёбонларидаги беҳисоб дарахтларни кесишга рухсат берган собиқ амалдор ҳамдир.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 май 2016
Ҳа, чойхўрликда бизнинг олдимизга тушадигани йўқ экан дунёда. Блогимни бир чойнак аччиқ чой ичиб олиб кейин ёзаман деб ўйладиму, ...
30 октябр 2018
«Хоразм ёшлари» газетаси муҳаррири ўринбосари, 47 яшар журналист Давлатназар Рўзметов 29 октябрь куни Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биносида пахта сафарбарлигига ...
18 май 2021
Рассом Кирпи
11 сентябр 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқни товуқбоқар қилиш ташаббуси олға сурилганига ҳам бир жўжанинг тухум қилиш ёшига етишидан кўра кўпроқ ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...