Cатира
21 ноябр 2018

Доктор ва фермерларга милисалар қасам ичирди

Республика вилоятлари бўйлаб фермерларнинг «давлат хирмонига мўл ҳосил етказиб бериш» қасамёдига келтириши ижтимоий тармоқда кулгига сабаб бўлмоқда.

21 ноябрь куни далада ҳарбийлар каби белкурак ушлаган хоразмлик йигитларнинг, президентга ва фермер акаларига «содиқ ва сергак ишчи бўлишга, беллари синиб қолгунча ишлашга» қасамёди пародия қилинган видео тарқалди.

Видео сўнггида «қасамёд»ни қабул қилиб олган йигитнинг «Иш бажариш учун олға» буйруғи янграйди ва йигитлар аскарлар каби сафланиб, қўшиқ айтиб қадам ташлашади.

Бахтиёр акамни ўзи бир ёна,
Комил акамни ўзи бир ёна,
Эргаш акамни ўзи бир ёна

Изларини тополмай
Ман қоламан ҳайрона
Қорагўз бўй бўйи-бўй!
Қорагўз бўйи-бўй!

Расман Фермерлар кенгаши ташаббуси дея қабул қилинаётган, бироқ бош вазир селектор йиғинида берилган топшириққа асосан ўтказилаётган мажбурий-ихтиёрий «тантанали қасам ичиш» маросимлари ички ишлар ходимлари назорати остида 22 ноябргача давом этади.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 апрел 2019
Бугунги кунда Ўзбекистонда бир-бирига потенциал душман бўлган ва бир-бирини шантаж қилишга тайëр 33 миллион одам бор дегим келади. Ўзини ...
5 феврал 2021
(Арафадаги ўйлар) Бу саволни сизга эмас, ўзимга бердим узун йиллар давомида.Бу саволга бугун жавобим бор, алҳамдулиллоҳ, аммо кеча йўқ ...
20 январ 2020
Бош вазир Абдулла Арипов 18 январь куни 2020 йилда Humo Air давлат авиакомпанияси ташкил этилишини эълон қилди. Унинг сўзларига ...
6 сентябр 2018
Ёш аёл билан интим видеоси интернетда тарқалган 61 яшар хоразмлик мулла Абдуҳамид Отажонов урганчлик тўрт нафар милиция ходими уйига ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...