Cатира
7 декабр 2018

Халқаро теннис федерацияси Рустам Иноятовни мукофотлади

Осиё теннис федерациясининг 1 декабрь куни Филиппин пойтахти Манилада ўтган йиллик конгрессида Ўзбекистон махсус хизматининг собиқ раиси Рустам Иноятов теннис ривожига қўшган «бебаҳо ҳиссаси» ва «теннисга бўлган садоқати» учун мукофотланди.

Собиқ КГБ ва МХХ генерали Рустам Иноятовга мукофотни Халқаро теннис федерацияси президенти, конгресснинг фахрий меҳмони Дэвид Хаггерти топширди.

Шу йилнинг бошида МХХ идорасининг номи ДХХга ўзгартирилиши ортидан президент Мирзиёев Рустам Иноятовни лавозимидан бўшатган, бироқ уни ўзига маслаҳатчи этиб тайинлаган эди.

1976-81 йилларда КГБнинг Афғонистондаги дипломатик агенти бўлган Рустам Иноятов 1995 йилнинг 27 июнидан Ўзбекистон МХХ раиси этиб тайинланади.

1996 йили унга генерал-лейтенант, 1999 йилдан генерал-полковник унвони берилади. Ўша йили Ислом Каримовнинг теннис ракеткасини ҳадя қилиши ортидан у Ўзбекистон теннис федерацияси раиси этиб тайинланади.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 январ 2017
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг мактуби менга 25 йиллик журналистик фаолиятимда ҳукумат тарафидан ёпилган ва мен ишлаган «Эрк», «Муносабат», ТВ ...
3 декабр 2019
Рассом КирпиEltuz.com
16 август 2017
2018 йилги Green Card лотереяси натижаларига кўра, Америкада яшаш имконини олган ғолиблар миқдори бўйича Ўзбекистон бешликдан ўрин олди. Бешликка ...
23 декабр 2016
Фарғона вилоят ҳокимининг туманларда ўтказаётган мажлисларда чироқ ўчиб қолиб, мажлис аҳли лампа чироқ, қўл фонарларини ёқишга мажбур бўлишмоқда. Туманларнинг ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...