якшанба,
8 декабр 2024
21 январ 2019
Фейсбук кремлпараст тролларни йўқ қилди
Facebook ширкати 17 январь куни Кремл лойиҳаси бўлган «Спутник» нашри ташвиқотига хизмат қилган тармоқдаги юзлаб саҳифалар ва аккаунтларни ўчирди.
Улар орасида президент Мирзиёев тарафдорлари бошқараётгани иддао қилинган саҳифа ҳам бор.
Шу куни «Элтуз» нашри саҳифаларнинг ўчирилишидан ташқари, ўзбек сегментидаги гуруҳларга аъзо юзерлар сонининг кескин камайганини ҳам кузатди.
Масалан, аъзолари сони 200 мингдан ошиқ бўлган «Халқ билан мулоқот» гуруҳининг маъмурлари шу куни бирданига 65 мингга яқин а’зоси «йўқолиб қолгани»дан шикоят қилишди.
Кўплаб ўзбеклар шу кундан инстаграм ва фейсбукдаги «кўплаб дўстлари» хайрлашувни ҳам насия қилиб тарк этишганини кузатишди.
Рассом Кирпи
Eltuz.com