Cатира
23 январ 2019

Президент Мирзиёев учун суғур куни

Президент Мирзиёевнинг 21 январ куни Берлинга расмий ташрифи чоғида «Озодлик» журналисти Шуҳрат Бобожоннинг «Озодлик радиосидан сизга саломлар», деган репликаси интернетда овоза бўлди.

Ўзбекистон президенти олқишлов гуруҳи олдидан ўтаркан, унинг журналистга жавобан: «Мингдан минг раҳмат. Келинглар, соғ бўлинглар», дегани эшитилади.

Ўтган йили президентнинг Францияга ташрифида Би-Би-Си журналисти Ибрат Сафо айни шундай имкониятдан фойдаланиб президентдан «Би-Би-Сига рухсат бўладими?» дея сўраган. Президент унга «Албатта, бўлади», дея жавоб ҳам берган эди.

2018 йилнинг майида АҚШга сафари чоғи «Америка овози» мухбири Навбаҳор Имомова президент Мирзиёев билан учрашув пайтида «Дунё ўзбекларига бир нима денг», дея хитоб қилган эди.

Рассом Туз мамлакат президентидан суҳбат олишга интилаётгган хорижий журналистларнинг машҳур «Суғур куни» фильмидаги каби йиллар ўтиб ҳам ўзгаришсиз қолаётган ҳаракатларини тасвирлайди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 август 2018
Ҳозирда АҚШ бўйлаб саёҳат қилаётган, кўпчиликка «Алвидо, Жаслиқ!» китоби билан машҳур собиқ сиёсий махбус Муҳаммад Бекжон «Элтуз» нашри ўқувчилари ...
12 декабр 2016
Чилонзор тумани “Тинчлик” масжидининг имом хатиби Шермурод Тоғай (Алишер домла) ўзининг Facebook даги саҳифасида ўзбек поп мусиқачиси 30 яшар ...
18 июн 2021
Қўйлар чиқди бугун денг намойишга, Дерсиз нима ғами бор ўтлоқдан ўзга? Яйлов, яшил майса дардида айнан Ёмон кўринибди, ҳоким ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...