Cатира
24 сентябр 2019

«Троллар”нинг эгаси ким?

Тошкент ахборот технологиялари университети мутасаддилари ташкил этган “троллар фабрикаси” ҳақидаги гап-сўзлар бир неча кундан буён интернетнинг ўзбек сегментида қизғин муҳокама қилинмоқда.

Қизиғи шундаки, муҳокамачилар бу “фабрика”нинг ҳомийси ким экани борасида аниқ фикр айтишдан ўзини тийиб келаётгандек кўринади.

ТАТУ “троллари”ни биринчи бўлиб маҳаллий журналистларнинг ўзлари кашф этгани диққатга сазовор. Зеро, шу пайтгача бундай нозик масалаларни оммага олиб чиқишга журъатлилар деярли йўқ эди.

Масаланинг нозиклиги шундаки, дунё мамлакатларида ҳукуматлар фойдасига ишлайдиган “троллар”нинг эгаси, яъни ҳомийси хавфсизлик хизматлари ҳисобланади.

Шунинг учун ўзбек “троллари”нинг эгаси кимлигини очиқлашда шу жиҳат устунлик қилаётгани уларнинг эгаларини аниқ кўрсатишга тўсиқ бўлаётгандек гўё.

Шарқшунослик институти, Жаҳон тиллари университети каби Тошкент ахборот технологиялари университети ҳам мамлакат хавфсизлик хизматларига кадрлар етказиб берувчи асосий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Ҳатто университетда ҳарбийлаштирилган факультет ҳам мавжуд.

Шундан келиб чиқиб, ТАТУ “троллари”нинг ҳомийси давлат хавфсизлик хизматлари деб бемалол айтиш мумкин.

Қолаверса, “троллар”нинг ишлаш йўналиши ҳам шундан дарак беради.

Яъни ТАТУ “троллари”га ҳукумат сиёсатини қўллаш мақсадида “Озодлик”, ББС, “Фергана” сайтларига тегишли изоҳлар қолдириш вазифаси юкланган. Бунинг учун уларга 200 доллардан иш ҳақи берилган.  

“Агар лойиҳага ростдан ҳам хориж валютасида нақд пул кўринишида маблағ ажратилаётган бўлса, бунинг ортида ким турибди ва уни ким мунтазам равишда молиялаштириб бормоқда?” дея савол қўйилмоқда.

Бу саволнинг жавоби эса ТАТУ “троллари” олдига қўйилган вазифалардан кўриниб турибди.

Шуларни ҳисобга олиб, турли сайтларнинг изоҳлар қисмида худди Ислом Каримовни илоҳ даражасига кўтарганларнинг услубида ёзилган фикр-мулоҳазаларни ўқиб қолсангиз, билингки, “троллар” ишлаётган бўлиши эҳтимоли юқори.

Яна билингки, “троллар фабрикаси” фақат ТАТУда эмас, бошқа жойларда ҳам тузилганига шубҳа йўқ. 

“Элтуз” ҳамкори
eltuz.com

Тағин ўқинг
18 июл 2024
Видеода Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев фермерни уряпти. Воқеа апрел ойида юз берган. Куни кеча эса мажлисда ҳоким Дўстлик ...
23 апрел 2019
Сўнгги вақтларда бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, мамлакатнинг АҚШ ва Бельгиядаги элчилари ...
6 июн 2017
Андижонлик Баҳромнинг мутахассислиги инженер-технолог эди. Аммо у Ўзбекистонда мутахассислиги бўйича иш топа олмади ва бошқа қишлоқдошлари қатори Россияга ишлагани ...
16 июл 2016
Ўзбекистонда «тинчликни мадҳ этиш учун» мафкура клипи сифатида тайёрлангани айтилаётган айни клип мусиқаси ўзгармаган, бироқ тасвирларда унинг эски нусхаси ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...