Cатира
14 январ 2020

EOИИга қўшилиш – мамлакат мустақиллигига хиёнат

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг 15-16 январь кунлари Тошкентга ташрифи арафасида медиатармоқда Ўзбекистоннинг ЕОИИ (Евроосиё иқтисодий иттифоқи)га қўшилиши масаласидаги баҳслар авж олди.

Ўтган сайлов арафасида, хусусан, 18 декабрь куни хорижлик дипломатлар билан бўлган учрашувда Ўзбекистондаги тўртта сиёсий партия – ЎзЛиДеП, «Адолат», ХДП ҳамда Экологик партия вакиллари ЕОИИга кириш тарафдори эканликларини тасдиқлаган эдилар.

“Бир аср аввал маҳаллий бойлар Тошкент дарвозасини «Оренбург билан савдо осонлашади», деб очиб берган эди. Сиёсий ташкилот бўлмиш ЕОИИга киришни иқтисод билан оқлаб бераётганлар оригиналроқ баҳона топса бўлар эди”, дея изоҳ ёзди бунга жавобан таниқли блогер ва журналист Сардор Салим фейсбук саҳифасида.

Бошқа бир блогер Баҳром Раҳмон эса кутилаётган хатарни 2015 йили ЕОИИга қўшилган қўшни Қирғизистон ва Беларусь мисолида кўрсатади.

“Мен олдинги мақолаларимда мазкур уюшма Қирғизистонга берган ваъдаларини бажармагани, Қирғизистон маҳсулотлари қозоқ чегарасидан ўта олмай қайтарилаётгани оддий ҳолга айлангани, қирғизистонлик мигрантларга патент бекор қилинган бўлса-да, уларнинг пул жўнатмаларида 5 йил ичида ижобий ўзгариш бўлмагани ҳақида ёзган эдим. Текин пишлоқ фақатгина қопқонда бўлади. Россиянинг энг яқин қўшниси бўлмиш Беларусь ҳам бу уюшмага аъзо бўлишига қарамай, Россия 2020 йил 1 январдан бошлаб Беларусга арзон нархда нефть етказиб беришни тўхтатди».

Сиёсий таҳлилчи Алишер Илҳомов ҳам фейсбук саҳифасида ЕОИИнинг бир қопқон экани ҳақида ёзди.

“Ўзбек ва бошқа «истон»ларни қопқонга имлашяпти. Икки ватандошлик ғояси мамлакат суверенитетига таҳдид солмайдиган мамлакатлар ўртасидагина яхши бўлиши мумкин. Бизнинг ҳолатимизда эса РФ билан келажакда қандай зиддиятлар чиқишини тасаввур қилиш қийин эмас”, дея ёзди Алишер Илҳомов.

Собиқ дипломат Қодир Юсуповнинг 9 январь куни чет эл жосуслигида айбланиб 5 ярим йилга қамалиши юзасидан ёзган изоҳида эса Алишер Илҳомов аслида ЕОИИга қўшилиш ғояси ватан манфаатларига кўпроқ хиёнат эканини урғулади.

“Айни пайтда, АЭС қуриш шартномасини имзолаш, шунингдек, мамлакатни ЕОИИга тортиш орқали РФ ҳарбий авиациясига ҳаво йўлларини очиб бериш билан мамлакат манфаатларига хиёнат қилаётган шахслар эмин-эркин юришибди”, дея изоҳ ёзди Aлишер Илҳомов.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 январ 2024
Жорий йилнинг 4 январ куни Нукус шаҳар хўжалик суди “Олтин Тола Бўстон” пахтачилик кооператив фермерларнинг аппеляция шикоятини кўриб чиқиб, ...
28 сентябр 2017
Андижон шаҳрида 26 сентябр куни кучишлатар тизим ходимлари ноқонуний валюта савдоси бўйича рейд ўтказди. «Ўша куни камида 40 та ...
23 феврал 2018
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати ходими 23 февраль куни телефонда «Элтуз» мухбирига собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировнинг ҳибсга олинмаганини, ...
19 феврал 2018
Ўзбекистондаги жўшқин сиёсий ўзгаришлар шу пайтгача мамлакатда энг қудратли куч бўлган Миллий хавфсизлик хизмати ўрнига янги супертузилма – прокуратурани ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...