Cатира
4 май 2020

Тўғон ўпирилиши юзасидан ДХХ тергов бошлади

Сардоба тўғони ўпирилиши юзасидан терговни Давлат хавфсизлик хизмати олиб бормоқда.

Фожеанинг эҳтимолий айбдорлари устидан Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми (Мансабга совуққонлик билан қараш) ва 258-моддаси 2-қисми «б» банди (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) айбловлари билан иш қўзғатилган.

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг тўғони 1 май куни ўпирилиши оқибатида Ўзбекистон ва Қозоғистондаги минглаб одамларнинг уй-жойи сув остида қолди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Сардобадаги тошқин оқибатида жами 17300 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган, улардан 56 нафари шифохонага жойлаштирилган.

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 10 та қишлоқни сув босди, 22 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди.

Юмронқозиқ айбдор

Расмий хабарлар ортидан тармоқда «Столбани қамаган идора»нинг тергов услуби ҳақида латифалар тарқалди. Мана улардан баъзилари:

– Дадаси, сиз қурган Сардобадаги сув омбори ўпирилиб сув тошиб кетибди-ю. Бу сув бизнинг уйгача келиб, оқизиб кетмасмикин?
– Хавотир олма, онаси, бизнинг уйни оқизмайди. Ўша дамбанинг цементи полний шу уйга ишлатилган, қилт этмайди.
. . .

Сардобада Мирзиëев қурган тўғон қулаб тушди. Қурилиш материалларини судга беришибди.
Судда Тош дебди: Мен ўз ишимни қилдим. Мен айбдор эмасман.
Тупроқ дебди:

Мен ҳар доимги ишимни қилдим. Мен ҳам айбдор эмасман.
Цемент дебди:

– Ўлай агар, мен айбдор эмасман. Мен у ерда йўқ эдим…

– Тармоқ юзери Ширин Наврузова эса: “Юмронқозиқлар-чи? Улар ҳам айбини тан олсин”, дея таклиф билдирди.

Рассом Туз бу таклиф асосида «Элтуз» учун сурат чизди. Суратда юмронқозиқ бош айбдор сифатида гавдаланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 март 2020
Шу пайтгача ошкора тазйиқларга учраётган ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва журналистлар эндиликда виртуал ҳужумларга ҳам дуч келмоқда. Уларга электрон ...
30 сентябр 2019
Шанба куни Берлин марказида айланиб юриб, тасодифан бир никоҳ тўйининг гувоҳи бўлдим. Тўй кортежи кажавали биттагина велосипеддан иборат эди. ...
1 апрел 2016
Швейцариянинг дунёга машҳур «Piaget» қўл соатлари ишлаб чиқарувчи компанияси, Самарқанд вилоятида жойлашган Темурийлар тарихига оид бўлган, «Регистон» майдонининг тасвири ...
28 феврал 2023
Бундан бир йил олдин босқинчи Россия мустақил Украина тупроқларига хоинларча бостириб кириб, ëш гўдаклар, хотин-қиз, қариялар ҳамда жами ватансевар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...