«Мен Лоламан, Лоламан…»
Ўзбекистоннинг маҳрум президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Тиллаева инстаграм саҳифасида янги китоби чоп этилгани ҳақида ёзди.
«Ушбу китоб менинг кўп йиллик илмий ва маънавий изланишларимга асосланган бўлиб, инсон саломатлиги ва уйғунлигига эришиш учун қандай амалиётларни қўллаш мумкинлиги ҳақидаги маълумотни ўз ичига олади. Кўп инсонлар учун мураккаб бўлган ушбу даврда, умид қиламанки, нашрда келтирилган маълумотлар сиз учун фойдали бўлади”, дея таъкидлади Тиллаева.
Ўзбекистоннинг маҳрум президенти Ислом Каримовнинг кичик қизи Лола мамлакатда импорт товарларни ноқонуний йўллар билан сотиш орқали бойигани маълум.
2017 йилнинг октябрида TheBlacksea.eu мустақил журналистик суриштирувлар ташкилоти ўз порталида Лола Каримова яратган коррупцион тизимга оид йирик суриштирувини эълон қилган эди.
Биргина 2013-2014 йилларда Лола ўз турмуш ўртоғи Тимур Тиллаев билан бирга 127 миллион доллар жамғарган ҳамда бу пулларни Бирлашган Араб Амирликлари ва Швейцариядаги оффшор банклардаги ҳисоб рақамларига яширган.
Рассом Кирпи
eltuz.com