Cатира
28 сентябр 2020

Олтинни ёмби шаклида рухсатсиз олиб чиқишга изн берилди

Адлия вазирлигининг 27 сентябрь куни билдиришича, президентнинг 22 сентябрдаги “Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, бундан буён жисмоний шахслар Ўзбекистондан қимматбаҳо ёмбилар ва тангаларни мамлакат ташқарисига чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.

Тегишли сертификатга эга бўлган шахслар «қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини республика ҳудудидан ташқарига божхона декларациясини тўлдирган ҳолда чекловларсиз олиб чиқиши мумкин», дейилади фармонида.

Айни фармон юзасидан фейсбук блогери Муҳаммад Матжон қуйидаги фикрини билдирди:

«Пахтани қайта ишламасдан экспорт қилишни тўхтатамиз, лекин олтинларни қайта ишламасдан ҳам ёмби шаклида чекланмаган миқдорда сотамиз. Бунга президент фармони билан рухсат берди.

Мантиқ билан бошқариладиган хуқуқий давлатлар олтин сотишдан кўра, асосан, сотиб олади ва олиб чиқишга чекловлар қўяди.

Олтиннинг давлат ичида, жумладан, фуқаролар қўлида қолиши рағбатлантирилади ва четга ташиб кетишга чекловлар қўйилади.

Давлат олтин захирасига кескин эҳтиёж пайдо бўлганда халқидан миллий валютада сотиб олиш қулай бўлади. Бунга тарихда мисоллар кўп.

2003 йилда Туркия халқи ва парламенти АҚШга ўз давлатидан Ироққа ҳужум қилишга қаршилик қилганда АҚШ Туркиядан муддати ўтган қарзларини талаб қилиб, ультиматум қўяди, у пайтлар Туркия иқтисодий қийин вазиятда бўлган.

Ўшанда Туркия Марказий банкининг таклифига кўра, аҳолидан катта миқдорда тилла миллий валютада сотиб олинади ва АҚШдан қарздорлик узилади.

Баъзи иқтисодчиларнинг даъвосига кўра, Ўзбекистон шу йўл билан олтин экспортини йўлга қўяди, дейишади. Лекин фактлар тескарини исботлайди. Юқори технологик ишлов берилмаган олтин қўшимча қийматсиз, халқаро биржалардаги минимал белгиланган нархда сотилиши мумкин ва бу олтиннинг Ўзбекистондан чекловсиз, энг паст нархда чиқиб кетади дегани.

Бунинг ўрнига юқори ишлов берилиб, қўшимча қийматга эга заргарлик маҳсулотларини «чекланган» миқдорда олиб чиқишни йўлга қўйиш керак эди.

Бошқача айтганда, бу фармон пахтани қайта ишламай, хомашё ҳолида сотишга ўхшайди. Чекланмаган миқдорда, қайта ишланмаган, ёмби шаклидаги олтинни четга олиб чиқиш кимга фойдали деб ўйлайсиз?

Давлатга олтин қайта ишланиб сотилсагина қўшимча қиймат, иш ўрни яратишда фойдали бўлади. Акс ҳолда олтин захирасини хомашё – энг паст нархида олиб чиқиш кимга керак экан?»

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 июн 2019
«Озодлик» радиосининг Москвадаги мухбири, Россия ватандоши ва таниқли тарихчи 45 яшар Умид Бобоматов Ўзбекистонга киритилмади. У 4 июнь куни ...
3 март 2022
Ўзбекистоннинг Украина мавзусидаги позаси. Узр позицияси. БМТга аъзо 193 давлатдан 141 таси Россиядан Украинадаги урушни тўхтатишни талаб қилди. БМТ ...
22 декабр 2016
21 декабр куни Тошкент шаҳар судида Даврон Норбоев ҳакамлигида диний экстремизмда айбланаётган тўрт нафар шахс устидан суд давом этди. ...
17 октябр 2016
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон матбуоти бош вазирнинг виртуал қабулхонасини салкам «адолат уйи»га тенглаштириб қўйди, десак хато бўлмайди. Ҳозир ҳар бир ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...