2020 йил суратларда: Ўзбекистон Россиянинг орқа боғчасига айланди
2020 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқининг онлайн саммитида Ўзбекистон ва Кубага ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақоми берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг кузатувчи мақомини олиш тўғрисидаги мурожаати қўллаб-қувватлангани учун таъзим бажо келтирди.
Жорий йил май ойида Олий Мажлис Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақомида иштирок этиши тўғрисидаги таклифни маъқуллаган эди.
Smartgov Consulting бюроси ижрочи директори Азиза Умарова эса ЕОИИ Россиядан бошқа аъзо давлатларга ҳеч қандай яхшилик олиб келмагани, жумладан, Қозоғистон ва Беларусь иқтисоди “ҳар доимгидан ҳам аянчли аҳволда” эканини айтган.
Унинг фэйсбукда ёзишича, Россия етакчилигидаги иттифоққа киргандан кейин “орқага йўл йўқ”.
“Ҳеч қанақасига. Тинчгина ажралиш, тинч йўл билан тарқалиш имконсиз. Барча қарорлар бир мамлакат томонидан қабул қилинади ва бу бизнинг мамлакат бўлмайди. Иттифоққа кириш бир томонга чипта сотиб олишдир. Ассалом, Совет Иттифоқи. Бу менинг тенгдошларим энг кам умид қилган воқеа эди”, деб ёзди Азиза Умарова.
Eltuz.com