Cатира
2 декабр 2021

Урганчда Жалолиддин ҳайкали ярим кечаси бузиб ташланди

1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкали бузиб ташланди. Ҳайкал бадиий аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистон халқ рассоми Илҳом Жабборов томонидан 1999 йили ҳукумат қарори билан тикланган эди.

Бу ҳайкалнинг бузиб ташланиши россиялик ўртамиëнадан ҳам паст Александр Устенко ва Виталий Казанский исмли икки «халтуршик» ҳайкалтарошнинг Жалоладдиннинг от устидаги ҳайкалини тиклаши билан боғлиқ.

Лекин мулозимлар эски ҳайкал бузилиши ҳақида жамоатчиликка бирор ҳужжат тақдим қилишмаган. Халқдан бекитиб, халқ пулига қурилган ҳайкал ими-жимида бузиб ташланди. Мирзиëев буздирган ҳайкални унинг устози Каримов ясаттирган эди.

1999 йил 5 ноябрь куни Урганчда Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигига бағишланган катта тантаналар бўлиб ўтган. Шаҳарда юбилей учун Шовот канали қирғоқларини бирлаштириб махсус бунёд этилган ансамбль марказида Жалолиддиннинг қаттиқ материалдан ишланиб, устига мис қопланган улуғвор ҳайкалини Каримовнинг ўзи очган эди.

Маросимда Каримов бу ҳайкал ўрнатилишига ҳисса қўшганидан мамнунлигини изҳор қилганди. Ҳайкални ясаш Амир Темур сиймосини яратган Илҳом Жабборовга топширилиши ҳам президент амри билан бўлган. Ўзбекистон президенти Мирзиëев фаолиятида ҳайкал ўзгартириш билан боғлиқ талай эпизодлар бор.

1. 1993 йили у Ибн Сино ҳайкали калласини арра билан кесиб, боши олинган Улуғбек ҳайкалига шахсан ўрнатган.

2. Мирзиëев Самарқанд вилояти ҳокими бўлганида Регистонда Абу Абдулло Рудакийнинг тўла бўйли гранит ҳайкали ва Алишер Навоий билан Абдураҳмон Жомийнинг мармар ҳайкали олиб ташланган эди.

3. Самарқанд марказида австриялик маҳбус архитектор Эдуард Руш томонидан 1919 йилда қурилган ва СССР даврида монументал пластика соҳасининг мамлакатдаги энг ноёб намуналаридан бири дея қадрланиб, каталогларга киритилган санъат асарини 2009 йили бош вазир лавозимида бўлган Шавкат Мирзиëев Тошкентдан махсус келиб буздириб кетган эди.

Монумент тўрт томонида тўрт ҳолатда акс эттирилган қуллар ҳайкалидан иборат эди. Бири изтироб ичида, яна бири уйғонаётган, яна бири умид билан қараган, яна бири эса юзида мардлик акс этган қуллар.

Постаментдан ўсиб чиққан устун ва унинг устидаги қуббанинг тўрт томонида 4 та болача ҳайкали акс этган, қубба устида эса қўлини кўкка чўзган ва озодлик тимсоли сифатида келтирилган аёлнинг мардонавор шакли қад кўтарганди. Бу ҳайкал Самарқанд вилояти маданий ëдгорликлар бошқармаси рўйхатига кирган бўлса ҳам мавжуд қоидага зид тарзда бузиб ташланганди.

4. 2019 йили Тошкентдаги Алишер Навоий ҳайкалини парламент тарафга қаратиб буриб қўйиш ҳам шахсан Мирзиëев ташаббуси ва элнинг катта маблағи эвазига амалга оширилган.

5. 2021 йилнинг 2 декабрида Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкали президент топшириғи билан бузиб ташланди. Навбатдаги бузиладиган ҳайкал Тошкент марказида, Оқсарой олдидаги Ислом Каримов ҳайкали бўлиши лозим. Ислом Каримов ҳайкалининг олиб ташланиши мантиқ ва тарихий адолат талабига мос бўларди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 август 2017
Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов Би Би Си мухбирига берган интервьюсида бобосидан кейин ҳукуматга келганларни айблади. Марҳум президентнинг арзандаси ...
27 апрел 2020
Тарих такрор саҳналардир. XVIII-XIX асрда Россия зодагон ва башанглари асосан француз тилида гаплашишган. Пушкиннинг тили французча чиққан ва беш ...
25 июн 2020
​​Халқаро пресс-клубда матбуот анжумани бўлиб ўтибди, унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов бундай гапларни айтиб ўтибди: ...
23 ноябр 2018
Урганч тумани фуқаролик ишлари бўйича суди журналист Бобожоновларнинг даъвоси бўйича 23 ноябрга белгиланган суд мажлисини номаълум муддатга қолдирди. Бобожоновларнинг ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...