Рассом Тузга мактуб: Чироқчи ҳокими ҳар бир маҳаллага ўз одамини оқсоқол қилмоқчи
Ассалому алайкум Туз оға, сизга Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан мурожаат қиляпмиз.
Ҳеч кимга сир эмас, уч-тўрт кундан кейин маҳалла раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади, лекин ҳалигача номзодлар рўйхати осиб қўйилмаган.
Энг ачинарлиси ёки кулгилиси, халқнинг ўзи кўрсатган номзодларни Чироқчи тумани янги ҳокими Нодир Эркаев рад этмоқда.
У ҳоким ҳар бир маҳаллага, ўз одамини оқсоқол қилмоқчи, ахир бегона жойдан келган оқсоқол, шу аҳолининг дардини қаердан билади?
Халқнинг дардини ким эшитади? Бу ҳоким Нодир Эркаев, халқ учун ишлайдими ёки халқни ўзига қул қилмоқчими?
Унда Ш. Мирзиёевни минбарда туриб «раҳбарлар – халқ хизмачиси», деган гаплари қуруқ сафсатами? Халқнинг Мирзиёевга бўлган ишончи кундан кунга сўниб бормоқда!
Ҳурматли Туз оға, халқ дардини каналингизда эълон қилсангиз, зеро ғўддайганларга шу хабар етиб борса, раҳмат!