Асосий мавзулар
14 декабр 2022

Баҳодир Файзи, АҚШ: Қуёшни шиша ичига сиғдирган америкалик олимлар

Ўзбекистондаги энергетика соҳасидаги абсурдликлар, путиноид ўрисқуллар ва дин тужжори толибон каллаларнинг қора фонида Америка олимларидан дунёни севинтирувчи бир хушхабар. 

Бу хабар, бизни зимистондаги ўғри амалдорлар, саводсиз дипломлилар, дин сотар имомберди ва кўр-муридларининг қора дунёсига океан ортидан порлаётган маёқдак кўринади. 

Бу маёқ ишиғи бошқа зимистонларни ҳам бир кун келиб ойдинлатишига умид тилаб қоламиз. Гарчи , Рассом Туз оға уларнинг лойиқлигини баъзан савол остига олсалар ҳам. 

Хуллас , янгиликка қайтсак. 

Калифорниядаги Лоуренс Ливермор Миллий лабораториясида термоядровий (fusion) энергияни ўрганаётган олимлар қуёш энергиясини лабораторияда қайта ишлаб чиқаришда (replicate) узоқ кутилган маррани босиб ўтганликларини эълон қилишди. 

Олимлар термоядровий реакция асосида қуёш ва юлдузларни порлашига олиб келадиган ядро реакцияси келажакда асосий энергия манбаи бўлиши мумкинлигини исботлашди. 

Бу тарихий ютуқ америкалик олимларнинг 60 йилдан бери давом этиб келаётган илмий изланиш ва тажрибалари натижасида амалга ошди. Бу кашфиётнинг инсоният кежаги учун энг асосий таъсирларидан бири, иқлим ўзгаришини, дунёмизниниг исинишини тўхтатишдаги ролидир. 

АҚШ Энергетика вазири Женнифер Гранҳолм хоним бу тарихий кашфиётига бағишланган матбуот анжуманида: “Бу тажриба – 21-асрнинг энг буюк илмий ютуқларидан бири. Бу бизга биринчи марта фақат юлдузлар ва қуёшда учрайдиган шароитларни такрорлаш, қуёшдаги энергияни лабараторияда ишлаб чиқиш имконини беради. Ушбу муҳим босқич бизни углеродсиз, тоза ва тугамайдиган термоядровий энергиянинг инсоният келажаги учун тақдим этиш имконини берди. Бу энергиядан ишлаб чиқариш, транспорт ёқилғилари ва оғир саноатни қувватлантиришда фойдаланиш мумкин. Бугун биз бутун дунёга Америка буюк илмий ютуқни амалга оширганини айтмоқдамиз, бу янгилик бир бурилиш нуқтасидир”, деди. 

Фусион ёки термоядро энергияси нима ўзи, нима билан ейилади дегувчилар учун маълумот: иккита енгил, кичик ядрони бирлаштириб, битта оғирроқ ядро ҳосил қилинади ва бу жараёнда катта миқдорда энергия ҳосил бўлади. Худди қуёш ва юлдузлардаги портлашлар дунёни ёритгани каби. Яъни тугамас энергия. 

Қолган маълумотни Рассом Туздан сўраб оласизлар. 

Демакки, билим дунёни қутқаради. Билимга ишонинг, билимга этиқод қилинг.

Баҳодир Файзи, AҚШ

Тағин ўқинг
23 март 2017
Президентнинг топшириғига лаббай деб жавоб бераётган партиялар депутатлари шу кунларда туманма-туман чопиб юрибди. Бу партияларнинг нашрлари ҳам мазкур сафарлар ...
18 август 2021
1971 йилнинг ёзида ёш немис эр-хотин аввалгиларидан узоқроққа саёҳатга жўнаб кетишди. Улар Германиядан шарққа томон 5 минг километрдан зиёдроқ ...
28 феврал 2023
Бундан бир йил олдин босқинчи Россия мустақил Украина тупроқларига хоинларча бостириб кириб, ëш гўдаклар, хотин-қиз, қариялар ҳамда жами ватансевар ...
28 октябр 2016
«Ҳуррият» газетасидаги (22.10) «Журналист сўзи – жамоатчилик эътиборида» сарлавҳали мақола мамлакат оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган таҳлилий ва танқидий ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...