Британия Тошкентда ўтажак бокс мусобақасини бойкот қилди
Буюк Британия бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Россия иштирок этишидан хавотирланиб, уни бойкот қилишга қарор қилди.
Халқаро бокс ассоциацияси (ХБА) Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган турнирда россиялик ва беларуслик боксчиларни ўз мамлакатлари байроқлари остида ўтказишга рухсат берди.
Бу Халқаро Олимпия Қўмитасининг (ХОҚ) россиялик ва беларуслик спортчилар нейтрал байроқ остида мусобақаларда қатнашиши мумкинлиги ҳақидаги кўрсатмаларига зид келади.
Феврал ойида Британия аёллари ҳам жаҳон чемпионатини бойкот қилишди.
Эркаклар мусобақаси 30 апрелдан 14 майгача бўлиб ўтади.
Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан ХОҚ спорт федерацияларини Россия ва Белоруссиялик спортчиларни мусобақалардан четлатишга чақирган эди.
Бироқ ўтган ҳафта Халқаро олимпия қўмитаси ушбу мамлакатлар спортчиларига мусобақаларда бетараф байроқ остида қатнашишни тавсия қилди.
@eltuz2022 Сизнингча Россия ва Белорусия боксчилари Тошкентда ўтажак жаҳон чемпионатида иштирок этишлари керакми ёки йўқ?