Абдулла Ориповнинг 75 йиллик юбилейи нишонланмайдиган бўлди
Бугунги кунда исталмаган шахс дея қаралаётган Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Ориповнинг 75 ёш юбилейи ҳукуматнинг оғзаки қарорига кўра ўтказилмаслиги буюрилган.
Бир вақтнинг ўзида ҳам сарой шоири ва ҳам халқ шоири сифатида ном қозонган Абдулла Орипов сўнгги кунларда унутилганидан ҳасрат қилган эди.
Мен узоқ даврлар қароқчи бўлдим,
Шу йўлда тобланди, ақл ва юрак.
Ўзимдан ўтганин мен ўзим билдим,
Сен нега қароқчи бўлмоғинг керак?
Мен ёпиқ қўрғонда яшадим қўрқиб,
Нажот деворига тирмашдим узоқ.
Сен нега дунёга қарайсан ҳуркиб,
Нега сен бўлишинг керакдир қўрқоқ?
Қасамхўр дунёда кун кўрмоқ учун,
Айтмаган ёлғоним қолмади бирор.
Сен-чи, ҳийлакорлик қиласан нечун,
Сенга ўтрик айтиш нимага керак?
Дуч келган кимсага қилдим хушомад,
Оёғин яладим мушукдай ҳатто.
Эгилди бир замон тик бўлган қомат,
Бу ҳолни сенга ҳеч кўрмасман раво.
Энди сен боболар шавкатига боқ,
Актёрдек сохтакор шавқларга тўлма.
Мен ҳаёт қўлида бўлдим ўйинчоқ.
Бахтсиз яшаб ўтдим, сен бахтсиз бўлма.
Дея ёзади ўз ўтмиши ва бугуни ҳақида Абдулла Орипов.
Рассом Туз
Eltuz.com