Ўзбек қамоғидаги махбуслар доимий очликда яшайдилар
Maхбуслар ҳеч қачон озиқ овқатни тўлиқ олмайди. Албатта олиб қолишади. Масалан, киритган чой, шакар-қанд, сигаретларингизни ярмини махбусга беради. 159 модда билан қамалган ўзимнинг акам мисолида кўрганман буни. Минг азоб билан, ялиниб, йиғлаб, яна устига пора бериб, овқат киргизсак, акамни терговчи хонасига чақириб, кўзи олдида биз киритган овқатни бермай, устидан кулиб, овқатини еб ўтиришган.
Буни акам суд пайтида айтган. Кейин суд вақтида ҳам, махбусларни эрталабдан олиб келиб, ертўласига тиқиб қўяди. Суд аллақачон бошланиб, қачон тугаса ҳам судланувчилар оч ўтиришга мажбур. Баъзида бир маҳал нон ва сув бериши мумкин, бўлмаса шу ҳам йўқ.
Суд пайтида қўриқчи ментлар оғзига келган суммани сўрайди. Бермасангиз тамом, яқинингиз оч қолади. Масалан олган овқатингизни 5 беравар қиммат пора эвазига киритасиз. Ҳар бир судланувчининг ставкаси бор. 159 бўлса, иши оғир, бало-баттар, деб, оддий қоровули ҳам фалон пулдан келади. Бир хил ифлослари “долларда берасан”, дейди.
Ўзбек махбусининг овқатига қамоқ нозири шерик бўлади. Ҳозир бундан ҳам баттар бўлиб кетгандир…
Рассом Элсевар
матн Дилобар Эркинзода
Eltuz.com