чоршанба,
20 ноябр 2024
15 март 2016
Бухорода санэпидемстанция мудири пора билан ушланди
Бухоро вилояти давлат санитария ва эпидемиология маркази сертификат бериш бўлими мудири Ҳожи Сафаров пора билан ушланди. “Ҳуқуқ” газетаси хабарига кўра, воқеа 2015 йил март ойида рўй берган.
Навоий вилоятида давлат рўйхатидан ўтган “Шамшод-Шаҳзод-Шаҳрина” хусусий корхонаси раҳбари Ўткир Қаюмов гигиеник хулоса сертификати олиш учун марказга мурожаат қилган.
Мудир Ҳ.Сафаров эса сертификат эвазига 600 минг сўм пора талаб қилган. Қайд этилишича, мудир сўралган пулни олаётган вақтда қўлига темир ҳалқалар тақилиб, унга тегишли жазо берилган.
Рассом Элсевар
Eltuz.com