Видео
6 апрел 2015

“Қайтар дунё” – Каримов режими жазавада

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари маркази директори Акмал Саидов деярли 20 йилдан буён халқаро ташкилотларда Ислом Каримовнинг ҳимоячиси бўлиб чиқишлар қилиб келади.

Яқин кунларгача у буни, бир амаллаб бўлсада, уддалаб келганди, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи танқиди қанчалик кескин янграмасин, у пинагини ҳам бузмасдан ҳаммасини инкор қилиб келаётган эди.

Энди эса Саидов бақирмоқда, кўпик сочиб, жазавага тушмоқда. Унинг роли жуда оғир кечмоқда. Ниқоби торлик қилмоқда ёки, ўз масхарабозлигига шунчалар берилганки, ҳатто ўзи ҳам мутлақо масхарага сабаб бўлмоқда.

Сиёсий мелодрама Тошкентнинг ўзида кечмоқда. Сценарий шекспирчасига драматик – қирол ота малика қизидан ғазабда.

Соҳибжамол йиғламоқда, унинг устига жўнатилган миршабларга қараб бўкиришга уринади. Ва энг фожиали ва аянчлиси, у ёрдам ва қўллашларини сўраб, отаси томонидан зўрланган ва таланган оддий халққа мурожаат қилади.

Бироқ, мелодрамага берилманг. Реал одамларни тингланг.

Жиззахлик журналист, бугунги кунда Канадада яшаётган Улуғбек Ҳайдаров, ханузгача 2006 йилги маҳкумлиги пайтида кечирган қийноқлари ҳақида тинчланиб гапира олмайди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси, эндиликда Германияда яшаётган Умида Ниязова, 2007 йил, қамоқдалигида, энг даҳшатлиси, унинг ҳаёти қонун эмас, аллақайси одамларнинг тасодифий қарорларига боғлиқ бўлиб қолганини айтади.

Бироқ бу зўровонлик, афтидан ўзанига қайтмоқда, эслайсизми, Гугуша “қайтар дунё” деган эди.

Саидов ақлдан озмоқда, Каримовнинг қизи эса каримов жаҳаннами сари кетмоқда.

Қудрат Бобожонов

Тағин ўқинг
23 март 2022
Украинада Россия бошлаган уруш 27 кундан буён давом этаркан, Шавкат Мирзиёев 21 март куни тағин Владимир Путин билан телефонда ...
17 сентябр 2018
Икки жанжал ортидан ижтимоий тармоқ қаҳрамонига айланган Шерзод Қудратхўжаев 17 сентябрь куни танқидларга жавоб берди. У рус аёлига: «Уят! ...
15 апрел 2020
Ҳаво бугун ҳам бузуқ. Кечаси яна ёмғир ёғди. Туни билан безовта ухладим. Нам ҳавога оёғим оғриди. Кўрган тушларим эса ...
18 сентябр 2017
Уйландингми тамом, бир йилдан кейин фарзанд кўрмасанг «бир балоси бор буларнинг» каби тавқи лаънатни қучоқлайсан. Мана допустим, тасаввур қилинг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...