Видео
8 апрел 2015

Вабо пайтида базми жамшид – парадоксми? Қонуният!

Тошкентла “Style.uz” санъат ҳафталиги ўтмоқда – президент тўнғич қизининг дабдабали эрмаги, айни пайтда эса пахта далаларида болалар ўлмоқда, дея ҳикоя қилади журналист Қудрат Бобожонов.

Гулнора Каримова яқинда Instagram социал тармоғи орқали 1 октябр куни амакиваччаси, онаси Тамара Собирова билан бирга бутун Фарғона водийсини назорат қилган Акбарали Абдуллаевнинг ҳибсга олинганидан ҳасрат қилган эди.

Унинг синглиси Лоланинг топшириғи билан Ўзбекистондаги интернат ва болалар боғчаларини таъмирлагани, кейин бу ишлар унинг «Сен ёлғиз эмассан» жамғармасига ёзилгани ва тантанали очилиш маросимларида фақат унинг ўзи иштирок этганини ёзган.

“Парадоксми!? Қонуният!”, – дея якунлайди ўз постини Гулнора Каримова.

Ҳа, Гуля ҳақ. Ўзбекистон шундай, тўғрироғи, унинг отаси – диктатор Каримов, унинг оиласи ва уларниг атрофидиги одамларнинг шарофати билан шундай.

Тошкентдаги “Style.uz”да винолар дарё бўлиб оқиб, қимматбаҳо кийимлар кийган моделлар, машҳур артистлар, дизайнер, рассомлар, бир сўз билан базми жамшид қилишаркан, айни пайтда Ўзбекистонда миллионлар унинг фуқаролари ноҳақлик ва қашшоқлик гирдобига ғарқ бўлмоқда.

Одамларни, жумладан, вояга етмаган болаларни пахта теришга мажбурлашмоқда.

Мустақил матбуорт олишга муваффақ бўлган маълумотларга кўра бу йилги пахта мавсуми ўн нафар ёшларни ҳаётдан олиб кетди.

Айни пайтда, яқинлари пул ишлашга Россияга кетган кўплаб ўзбек оилалари, россияликларни қамраган меҳнат муҳожирларига бўлган умумий нафрат тўлқини даҳшатдан қалтиратмоқда.

Айни кунларда Сангород жарима изоляторида 63 ёшли журналист Солижон Абдураҳмонов ўтирибди.

Сурункали ошқозон касаллигидан кейин у маҳкумликда ичак ярасини ҳам орттирди.

“Сангород” шифокорлари унга зудлик билан жарроҳлик лозимлигини айтиршганди, бироқ унинг касаллиги ҳақида Uznews.net орқали билдирилгач, оғир касал одамни, 1 ноябрга қадар 15 сутка жарима ҳибсхонасига ташлашди.

Парадоксми? Қонуният!

Қудрат Бобожонов

Тағин ўқинг
24 март 2018
Сил (туберкулёз) касаллигига қарши кураш халқаро куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббуси билан ҳар йили нишонланадиган эсдалик санадир. Бу ...
15 март 2016
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон камида 34 кишининг умрига нуқта қўйган Анқара портлашларидан сўнг «терроризмни тиз чўктириш»га ваъда берган ...
11 март 2021
Андижон шаҳрида яшовчи Б.Б. қизида ОИВ (одам иммун танқислиги вируси) аниқлангани бўйича “Элтуз”га мурожаат қилди.  Унга кўра, ҳозир 17 ...
9 ноябр 2019
Ҳаëтимизни қийинлаштираëтган нарсаларнинг кўпи миямизда жойлашган. Миямиздаги васваса қурти боис қурбимиз етмаса ҳам қарз ҳавола тўй қиламиз. Айни васваса ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...