пайшанба,
5 декабр 2024
17 апрел 2024
Прагадаги ўзбеклар байрами
«Гулим фақат ëзда келар. Кайфиятим созда келар» Бу қўшиқ Чехиядаги ўзбекларни бир қозон палов устида бир ерга келтирган концертда янгради. Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси¸ Ўзбекистон Чехия дўстлик жамияти¸ Ватандош ташкилоти ва Прагадаги ўзбек диаспораси фаоллари ташкил қилган бу тадбир гастрономия ва соз суҳбат байрамига айланди.
Чечия ва асосан Прага шахрида такси¸ юк ташиш¸ қурилиш ва умумий овқатланиш тизимларида минглаб ўзбеклар ишлайди. Прагада ўнга яқин ўзбек ресторанлари европа хўрандаларига ош¸ манти едириб намойишкорона лағмон чўзмоқда. Тадбир дастурхонини ҳам ўзбек ошпазлари мазали қилди.
Тадбирга Тошкентдан атай келган ëш қўшиқчи Шохрухбек Эргашевнинг гитара жўрлигидаги хонишига барча рақсга тушди.